Бунёдкорлик йўлида

Истиқлол шарофати боис юртимиз кундан-кунга чирой очиб бораётир. Айниқса, маҳаллаларда қад ростлаган замонавий турар жой бинолари, спорт иншоотлари, турли савдо мажмуалари шулар жумласидандир. Эртанги кунимиз бўлган болажонларимиз учун яратилаётган шарт-шароитлар, ўқув даргоҳларининг бугунги кун даражасида бунёд этилиши ҳам мустақиллигимизнинг бебаҳо инъомидир.
Бунёдкорлик йўлида2-сентябр. Билимлар куни. Бу сана бутун мамлакатимиздаги билим даргоҳларида кўтаринки руҳда нишонланади. Шу куни туманимиздаги 14 ва 21-умумий ўрта таълим мактабларининг очилиш маросимлари бўлиб ўтди.
“Янгиқўрғон” ҚФЙ ҳудудида жойлашган 14-умумий ўрта таълим мактабининг қиймати 1470,0 млрд. сўм бўлган 316 ўринга мўлжалланган янги ўқув биноси ҳамда спорт залининг фойдаланишга топширилиши қишлоқ аҳлининг кўп йиллик орзулари рўёби тантана қилганлигидан далолатдир.
21-умумий ўрта таълим мактаби биноси эса 870,0 млн. сўмлик бюджет маблағлари ҳисобидан янгидан барпо этилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.