Жорий йилнинг 13 март куни тумандаги "Истиқлол” саноат касб-ҳунар коллежида туман ҳокимлиги ва бошқа ҳамкор ташкилотлар иштирокида тумандаги меҳнат билан банд бўлмаган аҳоли ҳамда коллеж битирувчилари бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.
Меҳнат ярмаркасида туман ҳокими, туман прокурори, туман тижорат банклари бошлиқлари ҳамда бошқа ташкилот раҳбарлари шахсан иштирок этди. Ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагини билдирган ёшларга шу ернинг ўзида тадбиркорлик фаолияти учун зарур бўлган асбоб ускуналар шартнома асосида туман тижорат банклари томонидан тақдим этилди.