Д О Л З А Р Б М А С А Л А Л А Р М У Ҳ О К А М А С И

28 февраль куни туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгашининг навбатдан ташқари йигирма олтинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси сенати аъзолари, вилоят ва Навбаҳор тумани ҳокимлари ўринбосарлари, вилоят ва Навбаҳор тумани ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, сиёсий партияларнинг туман Кенгаши раҳбарлари, халқ депутатлари вилоят ва Навбаҳор тумани Кенгашлари депутатлари ҳамда ОАВлари вакиллари иштирок этишди.

Сессияни туман ҳокими А. Нарзиев бошқариб борди. Кун тартибида вилоят ҳокимлиги томонидан жорий йилнинг 22-23 февраль кунлари Навбаҳор туманида ҳудудни ривожлантиришнинг энг муҳим вазифаларини ҳал этишга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга доир ўтказилган ўрганиш натижалари тўғрисидаги масала муҳокама этилди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” муносабати билан Олий Мажлис палаталарига ҳар қайси вилоятдан сайланган депутатлар ва сенаторлар ҳар ойда 10-12 кун давомида бир туманда бўлиб, ижроия ҳокимият идоралари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг фаолиятини ўрганиб, таҳлил қилиши ҳамда тегишли хулоса беришлари ва шу асосда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ва Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Сенати раиси жойларда маҳаллий кенгашларда муҳокамалар ўтказиш тизимини жорий этиш борасида таклифлар берган эдилар.

Шу муносабат билан вилоят ҳокимлиги томонидан тузилган Ишчи гуруҳи аъзолари туманларда аҳоли билан бевосита мулоқотда бўлиб, уларни қизиқтираётган масалалар билан яқиндан танишиш мақсадида, шунингдек ташкилот ва идораларга ташриф буюриб, ҳақиқий ҳолатни ўрганмоқдалар. Бунда аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг янги механизмлари ва самарали усулларини жорий этиш, "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”нинг асосий мақсад ва вазифаларидан ҳисобланади.

Сессияда кун тартибидаги айни масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенати аъзоси Г. Саттарова сўзга чиқиб, ўтказилган ўрганиш-лар натижаси ва амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар хусусида тўхталиб ўтди. Сессияда вилоят ҳокими, сенатор Қ. Турсунов иштирок этди ва нутқ сўзлади. Муҳокама этилган масалалар юзасидан сессия қарори қабул қилинди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.