“Соғлом она ва бола йили” туман дастурини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 9 февралдаги "Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ-2487-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й 7-сон, 62-модда), Навоий вилояти ҳокимининг 2016 йил 14 мартдаги "Соғлом она ва бола йили вилоят дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қ-49-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосан,

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 9 февралдаги "Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ-2487-сонли ҳамда Навоий вилояти ҳокимининг 2016 йил 14 мартдаги "Соғлом она ва бола йили вилоят дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қ-49-сонли қарорлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

"Соғлом она ва бола йили” туман дастури (кейинги ўринларда-Дастур) 1-иловага;

Дастурни амалга ошириш бўйича туман комиссияси таркиби
2-иловага;

Дастурнинг ижросини таъминлаш бўйича туман комиссияси аъзоларини Дастурнинг бўлимларига бириктирилиши 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига асосан "Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурини амалга оширишда қуйидагилар асосий устувор йўналишлар этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилиниб, ижрога йўналтирилсин:

оилани, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аёллар манфаатларини ҳимоя қилиш, соғлом болани тарбиялашда уларнинг ролини ошириш, кучли, барқарор ва равнақ топаётган давлатнинг негизи сифатида оила институтини мустаҳкамлашга йўналтирилган қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш;

олис ва чекка қишлоқларида яшаётган аҳоли, айниқса аёллар учун зарур ижтимоий, маиший ва тиббий нуқтаи назардан зарур шарт-шароитлар яратиш, қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосидаги замонавий уй-жойлар, ижтимоий инфратузилма объектларини барпо этиш, қишлоқ аҳолисини тоза ичимлик сув, табиий газ билан таъминлаш, хизматлар кўрсатиш ва сервис даражасини юксалтириш борасидаги ишларни изчил давом эттириш;

тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ва кадрлар салоҳиятини янада мустаҳкамлаш, қишлоқ врачлик пунктларининг иш самарадорлигини ошириш, патронаж тиббиёт ҳамшираларининг сонини кўпайтиришни таъминлаш, акушер-гинекологлар ва болалар шифокорлари малакасини ошириш;

никоҳга кираётган шахсларнинг никоҳдан олдин тўлиқ тиббий кўрикдан ўтишини таъминлаш учун тиббиёт ходимларининг масъулиятини кучайтириш, шу асосда туғма ва ирсий касалликлар сонини камайтириш ҳамда ушбу мақсадларда поликлиникани замонавий ташхис ускуналари билан жиҳозлаш, кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш, мустаҳкам оила қуриш ва соғлом фарзанд туғилиши учун никоҳдан олдин тиббий кўрикдан ўтишнинг муҳимлигини аҳоли кенг қатламлари онгига сингдирган холда катта тушунтириш ишларини олиб бориш;

аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, санитария ва гигиена, ҳомиладор аёлларнинг соғлиғини сақлаш ва психофизиологик аҳволини яхшилаш, ёш оналар ва болаларни тегишли тарзда парвариш қилиш соҳасидаги ишларни кучайтириш, уларнинг овқатланиш рациони сифати ва калорияси яхшиланишини таъминлаш;

ёшлар орасида жисмоний тарбия ва спортни кенг оммалаштириш, ёшларни, айниқса қишлоқ жойларда қизларни спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, янги спорт объектларини қуриш, ишлаб турганларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий спорт ускуналари ва анжомлари билан жиҳозлаш, юқори малакали тренер кадрлар ва мураббийлар билан таъминлаш;

мамлакатимизда тинчлик, осойишталик ва фаровонликни янада мустаҳкамлашнинг муҳим шарти сифатида оилаларда соғлом маънавий муҳитни, хусусан, ўзаро хурмат-эҳтиром, эр-хотин ўртасида, ота-оналар билан фарзандлар, қайнона-келин ўртасида, қўни-қўшнилар ўртасида меҳр-оқибат руҳини яратиш;

қиз болаларни - бўлажак оналарни - жисмонан соғлом ва интеллектуал ривожланган тарзда вояга етказиш, уларнинг академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида албатта таълим олишини, замонавий билимлар ва касб-ҳунарларга эга бўлишларини таъминлаш, уларнинг ҳаётда муносиб ўринни эгаллашларида, келажакда соғлом ва мустаҳкам оила қуришларида асосий шарт ҳисобланмиш мустаҳкам ҳаётий нуқтаи назарни ва мустақил фикрлашни шакллантириш;

соғлом болани вояга етказишда таълим тизимининг ролини кучайтириш, мактабгача таълим муассасалари тармоғини янада ривожлантириш, бошланғич таълимнинг юқори сифатини таъминлаб, илғор педагогика ва ахборот-коммуникация технологияларини амалиётга кенг жорий этган ҳолда болаларни мактабга тайёрлаш даражасини тубдан ошириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш тадбирларини амалга ошириш;

касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини, аввало қизларни ишга жойлаштириш, ўз бизнесини йўлга қўйиш иштиёқидаги ёшларга имтиёзли кредитлар, ёш оилаларга уй-жой сотиб олиш ва қуриш учун ипотека кредитлари, узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар харид қилиш учун истеъмол кредитлари ажратиш чора-тадбирларини таъминлаш;

дастурий чора-тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда маҳаллий ҳокимият органлари билан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, хотин-қизлар ва ёшлар бирлашмалари, фахрийлар ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, бу ишларга жамиятда ҳурмат ва обрў-эътиборга сазовор бўлган кекса авлод вакилларини кенг жалб этиш;

оммавий ахборот воситалари, шу жумладан электрон ахборот воситаларининг ва Интернет тармоғининг имкониятларидан фаол фойдаланган ҳолда "Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурининг мақсадлари ва вазифалари ҳамда Дастурнинг амалга оширилиши тўғрисида кенг ахборот-тушунтириш ишларини ташкил этиш.

4. Туман комиссияси ҳамда тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига:

бир ҳафта муддатда Дастурини амалга ошириш бўйича тегишли ишчи гуруҳлар ташкил этилишини таъминлаш ва уларнинг зиммасига дастурида белгиланган вазифаларни сўзсиз, тўлиқ ва ўз вақтида бажарилиши учун шахсий жавобгарлигини белгилаш;

ўн кун муддатда - тумандаги ташкилот, корхона, идоралар томонидан ҳар бир идора, ташкилот ўз йўналишлари бўйича "Соғлом она ва бола йили” дастуриюзасидан тармоқ дастурини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

Дастурда белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриб, бажарилган ишлар тўғрисида ҳар ойнинг 20 санасига қадар туман комиссиясига ахборот тақдим қилиб бориш вазифалари юклатилсин.

5. Дастурининг ижроси бўйича 3-иловага мувофиқ бўлимларга бириктирилган масъулларга ўзларига тегишли Дастур бўлимларида белгиланган вазифалар ижросини доимий назоратга олиб, амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф қилиш бўйича туман комиссиясига маълумот киритиб бориш топширилсин.

6. Туман комиссияси (Ҳасанов):

ҳар ойда бир маротаба ўз йиғилишларида, Дастур ижроси бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида туман ташкилотларининг ҳисоботларини эшитиб, вужудга келган муаммоларни бартараф қилиш чораларини кўрсин;

Дастур бўлимларининг масъуллари томонидан тақдим қилинган маълумотлар асосида, Дастурнинг бажарилиши тўғрисида вилоят комиссиясига ҳар ойнинг 20-санасига қадар ахборот тақдим қилиб борсин.

8. Туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи (Холбўтаев) мазкур қарорни халқ депутатлари туман Кенгашининг тасдиғига киритилишини, Дастур ижроси бўйича ҳар чоракда бир маротаба тегишли ташкилотлар раҳбарларининг халқ депутатлари туман Кенгаши йиғилишларида ҳисоботларини эшитиб борилишини ташкил қилсин.

9. "Навбаҳор тонги” газетаси (Умаров)га, Дастурнинг мақсад ва вазифалари ҳамда унда белгиланган чора-тадбирларнинг амалга оширилишини кенг ёритиш тавсия этилсин.

10. Ушбу қарор "Навбаҳор тонги” газетасида расман эълон қилинсин ва туман ҳокимлигининг расмий веп-сайтига жойлаштирилсин.

11. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

12. Ушбу қарор ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

Туман ҳокими А.Нарзиев

2016 йил 28 март

№ Қ- 204

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.