«Кучли ижтимоий ҳимоя – асосий мақсадимиз» акцияси

Истиқлол йилларида мамлакатимизда энг улуғ, энг азиз байрам — Мустақиллик кунини кенг нишонлаш муҳим ижтимоий-сиёсий воқеа ва қутлуғ анъанага айланган. Шу муносабат билан бу улуғ айёмга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда, кўтаринки руҳда нишонлаш учун давлатимиз раҳбари томонидан жорий йил 2 июнь куни "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-2540-сонли қарор қабул қилинди.

Мазкур қарорнинг бажарилишида давлат ва нодавлат ташкилотлари, ижтимоий институтлар, жамоатчилик, қолаверса, ҳар бир фуқаро фаол иштирок этиши замирида айнан истиқлолга ҳурмат, мустақилликни мустаҳкамлашга ўз ҳиссасини қўшишдек улуғ мақсадлар мужассамлашган.

Шунга мувофиқ, Ўзбекистон ХДП Навбаҳор туман кенгаши ҳамда Навбаҳор туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари билан биргаликда кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш, уларни байрам билан муборакбод этиш мақсадида «Кучли ижтимоий ҳимоя – асосий мақсадимиз» акцияси доирасида бир қаттор амалий ишлар қилинмоқда.

Акция доирасида партия гуруҳи аъзоси М.Носиров томонидан Арабсарой ҚФЙга қарашли Вомитан МФЙда яшовчи кам таъминланган фуқаро Адизов Зафар, Армижон МФЙда яшовчи 2 жаҳон уруши қатнашчиси Турдиев Фармон, Дул-дул МФЙда яшовчи 100 ёшли онахон Дўстова Муаззам ва 10 нафардан ортиқ кам таъминланган оилалар хонадонларига борилиб холидан ҳабар олинди. Халқ депутатлари Навбаҳор туман кенгаши депутатлари томонидан туманда истиқомат қилаётган, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш, улар ҳолидан хабар олиш ҳамда уларни мустақилликнинг 25 йиллик байрами билан табриклаш давом этмоқда.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.