ОИВ инфекциясига қарши кураш

ОИВ инфекциясига қарши кураш2016 йил 22 июль куни Навбаҳор туман ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокилиги, Навоий вилоят ОИТСга қарши кураш маркази, туман тиббиёт бирлашмаси, туман ХТМФМТТЭБ, тумандаги касб-ҳунар коллежлари директорлари ва мавзуга алоқадор яна бир қатор туман ташкилотлари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 26 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1023-сонли қарори ижроси юзасидан туманда 2016 йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар ҳисоботи тингланди.

Тадбирда таъкидланганидек ҳозирги кунда Навбаҳор тумани Республикада ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш самарадорлиги бўйича наъмунали туман ҳисобланади.

Туман тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонаси стерелизация бўлими ҳамда барча туман ДПМларида стерилизация ишларини амалга ошириш учун етарли миқдорда зарарсизлантирувчи, ювувчи воситалар, ишқор қолдиғини аниқлаш учун фенофталин, қон қолдиғини аниқлаш учун азопиран синамалари ҳамда тиббий анжомлар стериллигини ониқловчи индикатор тест синамалари билан таъминланган.

ОИВ инфекцияси юқиши хавфи юқори бўлган гуруҳлар билан ишлайдиган мутахассислар учун ОИВ инфекцияси гиёҳвандлик ва жинсий алоқа йўли билан юқадиган инфекциялар профилактикаси масалалари бўйича 6 ой давомида 2 марта семинар ташкил этилган.

Туман аҳолиси орасида ОИТС касаллигини олдини олиш бўйича 2016 йил 6 ойи давомида аҳоли билан 33 та давра суҳбати ўтказилди ва аҳоли орасида кенг тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Тумандаги 5 та касб-ҳунар коллежлари ва умумий ўрта таълим муассасаларида 61 та давра суҳбати, 12 та савол жавоб тариқасида учрашувлар ўтказилган бўлиб тадбирлар давомида ўқувчи ёшларнинг ушбу касалликка қарши курашиш борасидаги билимлари янада оширилганлиги алоҳида таъкидланди.

2016 йилни 6 ойида меҳнат мигрантларининг 487 нафари ОИВга тиббий текширувдан ўтказилган ва улар орасида ОИВ инфекцияси аниқланмаган.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.