Навбаҳорда истиқлол тантаналари

Навбаҳорда истиқлол тантаналари2016-йил 20-июль куни тумандаги марказдан чекка ҳудудларда жойлашган 8 та МФЙ да бир қатор вилоят ташкилотлари, "Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши, "Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси, туман Маданият ва спорт ишлари бўлими ва МФЙ раислари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016-йил 2-июндаги "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-2540-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда "Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” бош ғояси остида маънавий-маърифий, тарғибот ва байрам тадбирлари бўлиб ўтди.

Жумладан тумандаги "Янги куч”, "Пахтакор”, "Ҳашман” ва яна бир қатор туман марказидан узоқда жойлашган маҳаллаларда ўтган тадбирларда вилоят Манавият тарғибот бўлими мутахассиси З.Эсанов, Қизилтепа туман бош имом-хатиби З.Орипов, НДПИ катта ўқитувчиси А.Қандаҳаровлар йиғилганларни авваламбор яқинлашиб келаётган байрам билан чин қалбларидан табриклар екан, юртимиз мустақиллик йилларида эришган ютуқлари ҳақида фахр ва ифтихор билан гапириб ўтдилар.

Шунингдек тадбирда вилоят Маданият ва спорт ишлари бошқармаси томонидан намойиш этилган консерт йиғилганларга кўтаринки байрамона кайфият бағишлади. Байрам тадбирларини 2500 дан ортиқ маҳалла ахолиси томоша қилиб борди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.