“Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ёшларга оид Давлат сиёсати ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 9 сентябр куни Навоий шаҳридаги "Нуронийлар маскани”да Вилоят Давлат хавфсизлик хизмати бошқармаси ҳамда вилоят Бандлик бош бошқармаси хамкорлигида ўтказилаётган "Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди.  Ярмаркага Навбаҳор туманидаги 17 та давлат корхоналаридан 50 та бўш иш ўринлари 3 та хусусий сектордан 32 та бўш иш ўринлари билан иштирок этмоқда. Мазкур бўш иш ўринларидан 36 та бўш иш ўринлари олий маълумотлари учун 8 та бўш иш ўринлари ўрта-махсус маълумотлилар учун ва 39 та бўш ўринлари мутахассислик талаб этилмайдиган бўш иш ўринлари хисобланади.
Меҳнат ярмаркаси қатнашчиларига бандлик, тадбирокорлик фаолияти бошламоқчи бўлган фуқароларга имтиёзлар, имкониятлари тўғрисида тушунчалар бериб ўтидилар. Меҳнат ярмаркасида ярмарка қатнашчиларига ишлаб чиқариш корхоналаридаги мавжуд иш ўринларига ишга таклиф этилиб, туманда фаолият олиб бораётган хусусий корхоналарда ишлаб чиқарилаётган махсулотлари ва имкониятлари тўғрисида тушунчалар берилди. 
Ташкил этилган бўш иш ўринлари ярмаркасида фуқароларнинг талаби ҳамда мутахассислиги бўйича 29 нафар фуқароларга ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди.  Жумладан Давлат корхоналарига 19 нафар фуқароларга йўлланмалар берилди. Шундан ёшлар 18 та нафарни ташкил этади. Хусусий секторга 10 нафар фуқароларга йўлланмалар берилди. Ярмарка қатнашчиларидан 1 нафар фуқарога Мономарказга ўқишга йўлланмалар берилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.