ЧУҚУРЛАШТИРИЛГАН ТИББИЙ КЎРИК ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Навбаҳор туманининг "Наврўз" оилавий шифокорлик пунктида "Ялтирабод" маҳалласида истиқомат қилувчи 2975 нафар аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш учун туман тиббиёт бирлашмаси томонидан жами 12 нафар тор соҳа мутахассислари терапевт-кардиолог, оторинолоринголог, невропатолог, жаррох, офталъмолог, педиатр, эндокринолог, дерматолог, уролог, акушер-гинеколог, травматолог, онколог (ЭКГ, УТТ, Флюрография  аппаратлари) вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ажратилган мобил поликлиника билан ҳудудда истиқомат қилувчи 689 нафар аҳоли  тиббий кўрикдан ўтказилди.
Тиббий кўрик натижасига кўра:
236 нафар фуқаронинг соғлигида муаммо бор эканлиги аниқланиб, шундан;
18 нафари ОШПнинг кундузги стационарида ётиб даволаниши учун тавсия берилди.
4 нафари туман тиббиёт бирлашмаси терапия бўлимида ётиб даволаниши учун йўлланма берилди.
5 нафарига сонатор-курорт даволаниши учун хужжатлари расмийлаштирилиб, Навбаҳор тумани тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимига юборилди.
3 нафарига кўзойнак тавсия берилди.
1 нафарига вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига бепул ётиб даволаниши учун электрон йўлланма расмийлаштирилди.
205 нафарига амбулатор даво муолажалари олиши тавсия қилинди.
Бундан ташқари туман ҳокими ўринбосари К.Аллаев бошчилигида ҳудудда ётоқда бўлган 5 нафар фуқаро ҳолидан хабар олиниб, тиббий кўрикдан ўтказилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.