НАВБАҲОР ТУМАНИДАГИ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИ БОШЛАНДИ

Ўқув йилининг дастлабки соатларида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида «Мустақиллик дарслари» ва «Маънавият соатлари» ўтказилди.
Тумандаги 3-умумтаълим мактабида 721 нафар ўқувчи таҳсил олади. Уларга 70 нафар мутахассис ўқитувчилар таълим-тарбия бермоқда. Таълим масканида янги ўқув йили бошланиши муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Шундан сўнг туман ҳокими Ўроқов Азамат Шодиевич тадбир иштирокчилари ҳузурида сўзга чиқиб, барчани мустақиллигимизнинг ўттиз бир йилиги ҳамда бошланаётган янги ўқув йили билан табриклади. Тадбирда ўқувчи-ёшлар ўзлари тайёрлаган бадиий дастурларини намойиш этишди.
Тантанали тадбирдан сўнг барча ўқувчилар синфларга йўл олди. Туман ҳокими мактабнинг 11-синф ўқувчиларига «Мустақиллик дарси»ни ўтди. Мустақиллик – энг улуғ неъмат. Мамлакатимиз тарихан қисқа даврда жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллагани, улкан ютуқ ва марраларни қўлга киритгани, бугунги кунда ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида амалга оширилаётган Янги Ўзбекистондаги ўзгариш ва янгиланишларни мисоллар асосида тушунтириб берди.

Келажак сари интилаётган ёшларга Ватанни севиш ҳақиқий бахт эканлиги, мамлакатимиз тинчлигини асраб-авайлаш, унинг тараққиётига ҳисса қўшиш ҳар бир ўғил-қизнинг бурчига айланиши, асосийси, бу ният ҳамда мақсадларга эришиш йўлида ўқувчилар кучли билимга эга бўлиши, одоб-ахлоқ, тарбия билан камолга етиши зарурлигини алоҳида таъкидлади, – туман ҳокими.

Туман ҳокими мактаб остонасига илк бор қадам қўяётган 76 нафар жажжи  ўғил-қизларга ва мактабнинг 11-синф ўқувчиларига турли хилдаги китобларни эсдалик совғаси сифатида топширди.

Янги ўқув йили бошланишига бағишланган тантанали тадбирлар барча умумтаълим мактабларида ҳам бўлиб ўтди. Тадбирларда корхона, ташкилот, муассасалар вакиллари, тарғиботчил

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.