Навбаҳор тумани ҳокими ТАБРИГИ

Навбаҳор тумани ҳокими Ўроқов Азамат Шодиевичнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31 йиллик байрами муносабати билан туман аҳолисига ТАБРИГИ
Ассалому алайкум, азиз тумандошлар,

Авваламбор, Сиз азизларни ва юртимиз аҳлини энг улуғ ва энг азиз байрамимиз - Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31 йиллиги билан самимий муборакбод этаман.
Бу йилги мустақиллик байрамини «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!» деган улуғвор шиор остида нишонламоқдамиз.
Туманимизда ўтган йиллар давомида мустақиллигимизни мустаҳкамлаш ва барча сохаларни бирдек ривожлантириш учун мисли кўрилмаган ижобий ишлар амалга оширилмоқда. 
Жумладан: 2022 йилда "Обод қишлоқ” Давлат дастури доирасида "Юқори Бешработ” ва "Дул дул” маҳаллаларининг янги қиёфа касб этиши, 34–умумтаълим мактабига қўшимча 240 ўринли янги бино қуриш ҳамда 120 ўринли ўқув биносини мукаммал таъмирлаш харажатлари учун 2,1 млрд сўм маблағ ажратилди.
Шунингдек, 24-умумий ўрта таълим мактабига спорт зали қуриш харажатлари учун 1,3 млрд сўм маблағ ажратилди.
Бундан ташқари 2022-йилда Инвестиция давлат дастурига асосан, 6,0 млрд сўм маблағ эвазига янги "Баркамол авлод” болалар маркази қад ростламоқда.
16-умумий ўрта таълим мактабининг 60 ўринли филиал биносини янгидан қуриш учун 1,7 млрд сўм маблағ ажратилди.
Шунингдек 3-умумий ўрта таълим мактабига 6,5 млрд сўм маблағ ажратилиб, мукаммал таъмирланди.
Бундан ташқари туманнинг "Кўҳрон”, "Дул дул”, "Совунгар” маҳалла фуқаролар йиғинларининг янги бинолари ҳам мустақиллик байрамига туҳфа бўлди.
2022 йил ҳисобига "Чорвоқгузар” маҳалласида "Само юлдузчалари” давлат хусусий шерикчилиги асосида мактабгача таълим ташкилоти, "Қизилтепа” маҳалласида 120 ўринли давлат мактабгача таълим ташкилоти ва 15 та оилавий мактабгача таълим ташкилотларининг ишга тушурилиши ҳам жажжи фарзандларимизни етук инсонлар бўлиб вояга етишига хизмат қилмоқда.
Туман марказининг  Бобуршох кўчасидаги Булвар майдонини янгидан таъмирланиб, туманимиз ахолисига тухфа этиш мақсадида 5.4 млрд маблағ йўналтириб, замонавий ва кўнгил очар майдонга айлантирилмоқда. 
Бундан ташқари бир қанча тадбиркорлик ва маиший хизмат кўрсатиш объектларининг ишга туширлгани туманимизнинг тобора ривожланаётганидан далолат беради.
Барчангизни қутлуғ байрам – Ўзбекистон Давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрами билан яна бир бор чин қалбдан самимий қутлайман. Улуғ айёмда барча ютуқларимизнинг ижодкори ва бунёдкори бўлган бағрикенг аҳолимиз хизматига доимо шаймиз. Барча нуроний оқсоқоллар, муҳтарам фахрийларимизга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр тилаймиз. Мўътабар, дуогўй онахонларимиз, мунис аёлларимиз, келажагимиз ворислари фарзандларимиз доимо соғ-омон, бахтли-саодатли бўлсинлар! 
Яна бир бор барчангизни энг улуғ, энг азиз байрамимиз –Мустақиллик куни билан самимий қутлаб, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги ва Ватан равнақи йўлидаги бунёдкорлик ишларингизга ривож тилайман. 
Ватанимизни, халқимизни Яратганнинг ўзи ёмон кўзлардан асрасин! Юртбошимиз бошимизга соғ омон бўлсинлар. Мустақиллигимиз абадий бўлсин.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.