МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИГА СОВУНГАРЛИКЛАРГА МАҲАЛЛА БИНОСИ БАЙРАМ СОВҒАСИ БЎЛДИ

 Навбаҳор тумани "Совунгар" маҳалласининг янги биносининг қурилишига 1 милярд 800 миллион сўм кредит маблағи йўналтирилган. Маҳалла биноси давлат шерикчилиги асосида тадбиркор "Саккизбек истиқболи" оилавий корхонаси раҳбари Д.Бекова томонидан қурилди. Бино 2 қаватдан иборат бўлиб, 1-қаватда маҳаллага 5 та хона ва 1 та мажлислар залидан иборат жой ажратилган. 2-қаватда ўқув маркази ва унга 5 та мавжуд. Шунингдек зўр шерикчилик асосида 125 ўринли мактабгача таълим ташкилоти ҳам ўрин олган. Мустақиллик байрами арафасида мана шундай биноларнинг халқимиз хизматга топширилиши ҳам байрамга муносиб туҳфа бшлди. Бинонинг очилиш маросмида туман ҳокими ўринбосарлари, сектор раҳбарлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.