Арзонлаштирилган_ярмарка

Энг азиз байрамимиз мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан ва аҳолини узлуксиз озиқ-овқат ҳамда асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш, нарх-навонинг асоссиз ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида туманимиз аҳолиси учун арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди. 

Ярмаркада шакар, гўшт, балиқ, тухум, картошка, пиёз, ёғ, гуруч, мева-сабзовотлар ва бошқалар сотилаётгани аҳолининг озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжини қондириб, кўнглини қувонтирмоқда. Айниқса жамоатчилик назорати кенгашининг ташкил этилгани ҳам аҳолининг ярмарка ташкилотчиларидан миннатдор эканлигини билдиришмоқда.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.