КАМАЛАК ЮЛДУЗЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 февральдаги "Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-112-сон қарорининг 2-иловаси 3-бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда маданият, санъат соҳасида истеъдодли ёш ижодкорларни излаб топиш ва қўллаб-қуватлаш мақсадида умумий ўрта таълим мактаб ўқувчилари ўртасида "Камалак юлдузлари" болалар ижодиёти фестивалининг Навбаҳор туман  босқичи Навбаҳор туман ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, Навбаҳор туман халқ таълими бўлими, ёшлар ишлари агентлиги Навбаҳор туман бўлими ҳамда Навбаҳор туман Маданият бўлими томонидан ҳамкорликда 11-сонли мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтди. Фестивалда 6 та йўналиш бўйича 190 нафардан ортиқ ўқувчилар иштирок этдилар. Йўналишлар доирасида ғолиб бўлган ўқувчилар фестивалнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритишди. Барча фаол иштирок этган ўқувчилар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.