НАВБАҲОР ТУМАНИДА СЕМИНАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Бугун Навбаҳор туманидаги "Пахтакор" маҳалласи "Мамат мўъмин" фермер хўжалигида 2022 йил ғалла ҳосилидан бўшаган майдонларда такрорий экин экиш бўйича семинар йиғилиш бўлиб ўтди. 

Семинарда вилоят ҳокими ўринбосари А.Маҳмудалиев туман ҳокими Азамат Ўроқов, туман сектор раҳбарлари, отряд аъзолари маҳаллаларда фаолият юритувчи ходимлар ҳамда механизаторлар иштирок этди. 

Ушбу семинарда ғалладан бўшаган майдонларда такрорий экин экишни ташкил қилиш ҳамда ишсиз аҳолига бўлиб бериш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди. 

Семинар давомида иштирокчиларга юқоридаги масала юзасида батафсил маълумотлар берилди.

Шунингдек кам таъминланган ва эхтиёжманд оилаларга фермер хўжаликлари томонидан прес сомон ва ун маҳсулотлари ҳам тарқатилди

Навбаҳор тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
НАВБАҲОР ТУМАНИДА СЕМИНАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
НАВБАҲОР ТУМАНИДА СЕМИНАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
НАВБАҲОР ТУМАНИДА СЕМИНАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
НАВБАҲОР ТУМАНИДА СЕМИНАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
НАВБАҲОР ТУМАНИДА СЕМИНАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.