ҒАЛЛА ЎРИМ МАВСУМГА ТАЙЁРГАРЛИК АВЖ ПАЛЛАДА

 2022 йил ғалла ҳосилини қисқа муддатда нест-нобуд қилмасдан ўриб-йиғиб олишни ташкил этиш борасида  ғаллачилик кластерлари, фермерлар, комбайнчилар, МТП раҳбарлари, шунингдек, сервис марказлари муҳандислари ҳамда ўрим-йиғим отрядлари бошлиқлари зиммасига катта масъулият юкланади.
Айни жараёнда Навбаҳор тумани Дон қабул қилиш масканида "2022 йил бошоқли дон ҳосили учун парваришланаётган ғаллани сифатли қилиб ўриш ҳамда дон сақлаш шахобчаларига киритиш тўғрисида” Вилоят семинар йиғилиши ўтказилди.
Семинар йиғилиши вилоят ҳокими ўринбосари  А.Махмудалиев раҳбарлигида, вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси, Агроинспекция вилоят бошқармаси ва соҳага алоқадор вилоят  корхона ва ташкилотлар, Хатирчи, Конимех, Кармана ва Қизилтепа ҳокимликлари ва тегишли ташкилотлар шунингдек, Республикадан Бош прокурор ўринбосари Ш.Ж.Рахимов, "Ўздонмаҳсулот” АЖ раиси Ш.А.Узақовлар иштирокида ўтказилди.
Семинарда ғалла ўриш комбайнлари созлиги, уларнинг мавсумга шайлиги, донни нест-нобуд қилмасдан қисқа муддатларда сифатли ўриб олиш ва дон сақлаш шахобчаларига киритиш, шунингдек ғалла ўрим отрядларига етарли шарт-шароитлар яратиш масалалари кенг муҳокама қилинди.
Маълумот ўрнида айтиш керак, Навбаҳор туманида жорий йил 8682 гектарга кузги бошоқли дон экилган бўлиб, туман бўйича 2022 йил ғалла ҳосили ўрим-йиғимида жами 21 та комбайнлар қатнашади. Уларнинг барчаси таъмирланган бўлиб, мавсумга қатнашишга шай ҳолатга келтирилган.
Семинарда давомида комбайнларнинг ўрим олди таъмирланганлиги кўздан кечирилиб,  механизатор, операторларга яратилган шароитлар ва ўрим отрядларининг вазифалари тоништирилди.
Шунингдек, "Сарой уни" МЧЖ ғаллачилик кластери томонидан ғалла ўриш комбайнлари учун 1,5 млрд.сўм лик эҳтиёт қисимлар захираси яратилиб, сервис хизматлар йўлган қўйилди ҳамда  отрядларга аванс маблағлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
ҒАЛЛА ЎРИМ МАВСУМГА ТАЙЁРГАРЛИК АВЖ ПАЛЛАДА
ҒАЛЛА ЎРИМ МАВСУМГА ТАЙЁРГАРЛИК АВЖ ПАЛЛАДА
ҒАЛЛА ЎРИМ МАВСУМГА ТАЙЁРГАРЛИК АВЖ ПАЛЛАДА
ҒАЛЛА ЎРИМ МАВСУМГА ТАЙЁРГАРЛИК АВЖ ПАЛЛАДА

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.