Долзарб масалалар муҳокамаси

Фермер хўжаликларининг ер участкаларидан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришни янада кучайтириш, фермерларнинг молиявий ҳолатини янада яхшилаш мақсадида, уларнинг ер участка ҳажмларини мақбуллаштириш бугунги кунда даврнинг муҳим талабига айланди.

Шу жиҳатдан ўтган ҳафтада туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгашининг навбатдан ташқари YII сессияси бўли ўтди. Сессияда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди.Уни Кенгаш раиси А. Нарзиев бошқариб борди.

Сессияда иштирок этган вилоят ҳокими Э. Турдимов дастлаб туманда қишлоқ хўжалиги ерларидан янада самарали фойдаланиш, Долзарб масалалар муҳокамасиқишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришни янада кўпайтириш, соҳада тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш ҳамда фермер хўжаликларининг ер участкаларини мақбуллаштириш юзасидан фермер хўжаликлари фаолиятини, хусусан, қолоқ фермер хўжаликлари кўрсаткичларини танқидий таҳлил этиб, муҳокамага қўйди. Музокаралар жараёнида туман Фермерлар Кенгаши раиси, Халқ депуттлари туман Кенгаши депутати Б. Рўзимуродов сўзга чиқиб, жорий йилда ғалла ҳамда пахта ҳосилини етиштиришда қолоқлик ботқоғига тушган фермер хўжаликларининг ўрнига соҳани яхши тушунадиган ҳамда Фермер хўжаликлари ер участкалари ҳажмларини мақбуллаштириш масалалари бўйича туман Ишчи гуруҳининг талабларига тўла жавоб бера оладиган фуқароларга тендер асосида ер майдонлари ажратиш лозимлигини алоҳида таъкидлади. Ҳақиқадан ҳам ер ўз эгасини топсагина ҳосил етиштиришда кўзланган мақсадга эришиш мумкин.

Хабарингиз бор, октябрь ойида муҳтарам Президентимизнинг Республикамиз пахтакорлари ҳамда барча меҳнаткашларига йўллаган табригида туманимиздаги "Янги ер” ҳамда "Аслон бобо” фермер хўжаликлари номлари алоҳида эътироф этилганлиги барчамизни қувонтирган эди. Бироқ, туманимиздаги айрим фермер хўжаликларининг қолоқлик ботқоғига тушиб қолганликларини қандай изоҳлаш мумкин?

Сессияда ҳукумат топшириғининг ижроси юзасидан ҳар бир қолоқ фермерларнинг пахта ҳамда ғалла ҳосили бўйича белгиланган давлат олдидаги шартномавий режани бажармаганликларининг сабаб ва оқибатлари депутатлар томонидан атрофлича муҳокама этилди. Бу борада дахлдор мутасаддиларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Куннинг иккинчи яримида сессия туманимизнинг "Туркистон” ҳудудидаги фермер хўжаликлари ҳамда мутасаддилар иштирокида Навбаҳор қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи биносида давом этди. Юқорида қайд этилган кун тартибидаги масалалар сессияда депутатларнинг муҳокама марказида бўлди.

Кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан сессия қарори қабул қилинди.

Бобоқанд УМАРОВ.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.