ПРЕСС-ТУР

Китоб_миллат_хазинаси

Навбаҳор туманида аҳоли ўртасида китобхонлик маданиятини юксалтиришда маҳаллаларда ташкил этилган кутубхоналарнинг аҳамияти мавзусида пресс-тур ташкил этилди.

Ҳар бир инсон дастлабки тарбияни, яъни маънавий озуқани оилада ота-онадан олади.
"Ёшларни китоб ўқишга бўлган қизиқишини кучайтиришга, уларнинг китоб билан дўст бўлишига, аҳолининг китобхонлик савиясини янада оширишга алоҳида эътибор қаратиш лозим” дейди давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев

Президентимиз таъкидлаганларидек, ёшларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини оширишга, уларни китоб билан дўст бўлишга, аҳолининг китобхонлик савиясини янада юксалтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозим бўлади. Бунинг учун, аввало, миллий адабиётимиз ва жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини ижтимоий тармоқларга жойлаштириш ва уларни кенг тарғиб қилишга алоҳида эътибор беришимиз муҳим аҳамият касб этади.
Дарҳақиқат, Китоб – тафаккур қаноти. Бу қанот мустаҳкам бўлса, юксак кенгликлар сари интилишдан толмайди. Китобга бўлган қизиқиш ўсиб келаётган ёш авлоднинг маънавий дунёсини бойитишга хизмат қилади. Ҳар бир инсон китоблар орқали унинг маънавий хазинасидан, чексиз имкониятидан иложи борича кўпроқ фойдаланиб, ўзининг, ўзгаларнинг ҳаётини мазмунан бойитиши мумкин. Китоб-руҳиятимиз озуқаси, у билан дўстлашиш нафақат бизни маънан юксалтиради, балки жаҳонга танитади, эзгуликка етаклайди.
Туманимиздаги бир қатор маҳалларларда кутубхоналар фаолият кўрсатаяпти. Улардан "Навкар" маҳалласида китоб фонди 1062 та, "Армижон" маҳалласида китоб фонди 1200 та, "Учтут" маҳалласида китоб фонди 782 та бадиий адабиётлар мавжуд ва аҳолига хизмат кўрсатмоқда.  
Шулардан келиб чиқиб, аҳоли ўртасида китобхонлик маданиятини шакллантириш, ёшларимизнинг китоб, илмий-техник, адабий-бадиий китоблардан ҳақиқий билим олишларини таъминлаш мақсадида "Ёш китобхон”, "Китобхон оила”, "Энг яхши китобхон ўқувчи”, "Китобхон мактаб” сингари қатор танловлар, "Китоб тақдимоти”, "Адабиёт кунлари” тадбирлари, "Бир фарзандга – уч китоб” "Мактаб-кутубхона-оила-жамоат ташкилотлари” акцияларини ўтказиб бориш анъанага айланди. Навбаҳор туман ҳокимлиги ахборот хизмати, туман маънавият ва маърифат бўлинмаси, туман ахборот кутубхона маркази, тумандаги журналистлар ва блогерлар иштирок этган пресс-тур давомида соҳада олиб борилган ишлар билан батафсил танишилди.
 
ПРЕСС-ТУР 
ПРЕСС-ТУР
ПРЕСС-ТУР
ПРЕСС-ТУР
ПРЕСС-ТУР
ПРЕСС-ТУР
ПРЕСС-ТУР
ПРЕСС-ТУР
ПРЕСС-ТУР
ПРЕСС-ТУР
ПРЕСС-ТУР
ПРЕСС-ТУР
ПРЕСС-ТУР
ПРЕСС-ТУР

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.