Махсус тактик ўқув машқи ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири - Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2022 йил 11 январдаги 1-сонли буйруғи билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимининг аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича 2022 йил асосий тадбирлар режаси”га мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июлдаги 202-сонли Қарори билан тегишли хизматларга юклатилган вазифалар бажарилишини кўргазмали намойиш этиш, қутуриш касаллигини инсонлар ва ҳайвонлар орасида келиб чиқишини олдини олиш ҳамда келиб чиққанда зарур эпидемияга қарши тадбирларни ташкиллаштириш юзасидан бошқарув органлари, куч ва воситаларининг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш мақсадида, тегишли хизматлар билан хамкорликда 2022 йил "Уч тут” МФЙда жойлашган Ҳалқ таълими бўлимига қарашли 10-мактабда, Махсус тактик ўқув машқи ташкил этилди.
Тадбир ўтказишдан асосий мақсад  туман ФВДқТ қуйи тизимларининг қутуриш касаллиги ўчоғини чегаралаш ва бартараф этиш бўйича эпидемияга қарши тадбирларни самарали ташкил этиш ва амалга ошириш борасидаги ҳамкорликдаги ҳаракатларини такомиллаштиришдан иборат.
Тадбирда Навоий вилоят Махсус қутқарув отряти қутқарувчилари, Миллий гвардия қўриқлаш отряти, туман ИИБ бошлиғи, туман Тиббиёт бирлашмаси, туман газ бўлими ходимлари, туман СЕОМ, туман ветиринария бўлими, туман Ободонлаштириш бошқармаси, сохага алоқадор барча хамкор ташкилотлар хамда туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи подполковник И.А.Хосилов бошчилигида харбий хизматчилар ва 6-ЁҚҚ қутқарувчилари хамда Ҳалқ таълими бўлимидан ташриф буюрган Фуқаро мухофазаси мутахасислари иштирок этишди. Тадбирга томошабин сифатида 100 дан ортиқ ўқувчи ёшлар ва мактаб педагог жамоаси жалб етилди.
Тадбир давомида дайди ва қаровсиз қолган ҳайвонларга қарши профилактик чора- тадбирларни амалга ошириш бўйича раҳбалар таркиби, масъул ходимлар ҳамда мутахассисларнинг билим савиялари ва амалий кўникмаларини ошириди. Дайди ва қаровсиз қолган ҳайвонларнинг аҳоли яшайдиган жойларда  уларга қарши курашиш тадбирларини ташкил этиш тартиби хамда аҳоли ўртасида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни бартараф етишда ашлатиладиган куч ва воситалар йиғилганларга таништирилди. 
Дайди ва қаровсиз қолган ҳайвонларга қарши курашда фойдаланиладиган техника, махсус асбоб - анжомлар ва улардан фойдаланиш усуллари бўйича ўқув машқи иштирокчиларининг назарий ва амалий билимлари текширилди. Масъул хизматлар тузилмалари шахсий таркиби томонидан қутуриш касаллиги ўчоғида олиб бориладиган махсус тадбирларни амалда бажариш ҳамда тузилмаларни махсус асбоб-анжомлар ва ҳимоя воситаларидан фойдаланиш бўйича амалда кўрсатиб берилди.
Қутуриш касаллигига қарши курашга масъул хизматларнинг соҳавий тайёргарлигини яна бир бор тайёргарликдан ўтказилди.
Тадбир давомида мактаб ўқувчилари иштирокида фавқулодда холатларни келиб чиқиш сабаблари тўғрисидаги очиқ дарслар ташкил этилди.
Тадбирга 175 нафар иштирокчи, 14 та махсус техника  жалб этилди.
Махсус тактик ўқув машқи ташкил этилди

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.