Навбаҳор туманида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, диний бағрикенглик ҳамда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш мақсадида ҳамда диний соҳа вакиллари орасида дунёда рўй бераётган воқеа-ҳодисалар ва ижтимоий-сиёсий вазиятнинг таҳлили, диний-маърифий соҳадаги фаолиятлари малакасини ошириш мақсадида, жорий йилнинг 31 январ куни Навбаҳор тумани "Жўра хатиб бобо” жоме масжидида Навбаҳор тумани ҳокими ўринбосари К.Аллаев Дин ишлари бўйича Қўмита, маънавият ва маърифат бўлинмаси мутахассислари, туман бош имом хатиби билан биргаликда туманда фаолият олиб бораётган отинойиларга «2022—2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” хусусида маъруза қилинди.