Янгиликлар

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ Н.ТУРСУНОВ НАВБАҲОР ТУМАНИДА БЎЛДИ

Бугун, 20 январь куни Навоий вилояти ҳокими в. б. Нормат Турсунов Навбаҳор туманига ташриф буюрди.
Вилоят раҳбари тумандаги "Юқори Бешработ" маҳалласида бўлиб, ҳудуд аҳолиси билан учрашди. Даставвал нуроний отахонлар ҳурматли Президентимиз томонидан яратиб берилаётган шароит ва имкониятларга шукроналар келтиришди. Вилоят раҳбарига фуқаролар томонидан мактабгача таълим ташкилоти, мактаб таъмири, ичимлик суви, табиий газ ва электр таъминоти билан таъминлаш масалаларида мурожаатлар йўллашди. Шунингдек вилоят ҳокими маҳаллани айланиб, муаммоларни ўрганди. Бартараф этилиши лозим бўлган муаммолар бўйича мутасадди ташкилот раҳбарларига тегишли кўрсатма ва топшириқлар берди
 
Янгиликлар
Янгиликлар
Янгиликлар
Янгиликлар

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.