Янгиликлар

Вояга етмаган фарзандлар ҳақи!

Мажбурий ижро бюроси Навбаҳор туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро судининг 30.01.2019 йилдаги №2-2103-1901/2103-сонли ижро варақасига асосан, 03.03.1978 йилда туғилган қарздор (И.Ш.Ф ўзгартирилган) А.Ж дан ундирувчи 02.07.1982 йилда туғилган (И.Ш.Ф ўзгартирилган) Г.Н.нинг фойдасига 3 нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент пулларини тўламасдан келаётган эди.

Бюронинг Навбаҳор туман бўлими давлат ижрочилари томонидан алимент пулларини ундириш юзасидан олиб борилган ижро ҳаракатлари ва профилактик тушунтириш ишлари давомида, қарздор ота А.Жураев томонидан 3 нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун уларни 18 ёшга тўлгунига қадар тўлаши лозим бўлган 185млн. 829 минг сўм алимент пуллари ўрнига ўз номида бўлган Навбаҳор тумани "Сарбозор” маҳалласида жойлашган ҳовли-жойни фарзандларига Ҳадя шартномаси асосида нотариал тарзда тасдиқланган ҳолда топширилганлик ҳолати юзасидан ундирувчи Г.Н томонидан вилоят прокуратураси ҳамда МИБ Навбаҳор туман бўлими ходимларига ўз миннатдорчилигини маълум қилиб, мазкур ижро ишини тамомлаш ҳақида бўлим бошлиғига илтимоснома тақдим этди.

Бюро органлари томонидан бу каби ҳамкорликда ўтказилаётган профилактик тадбирлар келгуси иш фаолиятларда ҳам ўз самарасини беради.

 

Бюронинг Навбаҳор

туман бўлими бошлиғи А.Ғ.Ғаффоров




Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.