Атроф муҳитни асраб авайлайлик!

Ислом таълимотида табиатни авайлаб асраш, уни ҳимоя қилиш ва ундан одилона фойдаланиш алоҳида зикр этилган. Ер курраси, коинот ўзаро бир-бирига мутаносиб даражада боғланган. Инсон ҳам мана шу заминнинг асосий унсури бўлиб ҳисобланади. Зеро, у табиатни эҳтиётлаб сақлашда асосий ўрин эгаллайди. Диёримизда яшаётган ҳар бир инсон ушбу таълимотларга амал қилган ҳолда Атроф  муҳитни  асраб авайлайлик!жаннатмакон юртимиз йилдан-йилга гуллаб яшнашида ўзининг ҳиссасини қўшиб келмоқда. Ҳар йили турли байрамлар муносабати билан жойларда ҳашарлар уюштирилиб, мевали ва ман-зарали кўчатлар экилиб, ариқлар тозаланиб, натижада юртимиз янада обод ва гўзал бўлиб, боғ-роғларга айланмоқда.

Аллоҳ таоло инсонни ниҳоят даражада гўзал қилиб яратди. Унга ақл ва жисм қудратини ато этиб мукаммал суратга келтирди. Демак, ҳар бир оқилу доно ўзи яшаб турган жойдаги ер, сув, ҳаво, ҳайвонот ва набототга эҳтиёткорлик ва тежамкорлик билан муомалада бўлиши, уларни асраб-авайлаб сақлаши лозим бўлади. Теварак-атрофни озода сақлашда бобо-бувиларимиз, ота-боболаримиз: "Чиқиндини ариққа ташлама, сувга тупурма, ҳовли ва кўчаларга ахлат ташлама” деб тайинлар, агар сувга тупурсанг кўр бўласан, уволи тутади, гуноҳ бўлади болам дер эдилар. Ўша вақтларда одамлар ариқ ва булоқлар сувидан ҳеч ҳадиксиз қониб ичарди. Иссиқ нонларни оқар сувга увитиб истеъмол қилар эди. Афсуски, ҳозирги ёшларга бу гапларни гапирсангиз эртак айтиб бераяпти деб қабул қилишади. Чунки ҳозир ким ҳам маҳалла. гузарлар оралаб оқиб ўтадиган ариқдан сув ича ола-ди? Баъзилар ҳеч тортинмай ариққа суп-риндини ташлашади, кир ювилса, мағзавасини оқизишади, чиқинди ахлатларни ариқларга ташлашади, ҳатто ўша ахлатлар орасида азиз бўлган нон ушоқларини ҳам кўрамиз, ўлиб қолган парранда ёки ҳайвони бўлса, уни ҳам каналларга оқизишади. Ҳожатхонасини ариқларга тўғирлаб қўйганларни гувоҳи бўлганмиз... Ҳар жойда кўз тушса, хижолатга соладиган бир манзара бор.

Инсон ўзи истиқомат қиладиган маҳалла, атроф-муҳит, уй-жойларни озода, саранжом-саришта сақлаши ҳам имонни мукаммал қиладиган амаллардан саналади. Пайғамбар алайҳиссалом марҳамат қилиб шундай дейдилар: "Имон 70 нечта қисмлардан иборат. Улардан энг афзали JIa илоҳа иллаллоҳ ва энг кичиги йўлдан азият берадиган нарсаларни олиб ташлашдир”.

Абу Барза Асламий (розияллоҳу анху) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўрадилар: "Мени жаннатга киритадиган ишга буюринг”. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Одамлар йўлидаги озор берувчи нарсани олиб ташла”, дедилар Абу Ҳурайрадан (розияллоҳу анху) ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): "Учта лаънатловчидан сақланинглар”, дедилар. Саҳобалар сўрадилар: "Ё Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам), учта лаънатловчи нима у?”, "Одамларнинг йўлига, соя жойга ва сув бошига қазои ҳожат қилиш”, дедилар. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Мазкур жойларга қазои ҳожат қилиш ва ахлат ташлашдан қайтардилар. Аллоҳнинг лаънати бўлсин шундай кишиларга дедилар.

Хоссатан, Ислом дини сув ҳавзаларини ифлос этишдан қатъий равишда қайтаради. Расул акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам оқмас сувга бавл қилишдан қайтариб, сувни ҳар қандай ҳолатда ҳам эҳтиёт қилишга умматларни чорлаганлари ҳам бизга катта масъулият юклайди. Меҳнат ва вақт эвазига қўлга киритилган барча моддий неъматларни исроф қилиш ва уларни ўринсиз нес-нобуд қилиш ҳам табиатни бузилишига, ер-сув заҳира-ларига путур етишига сабаб бўлади. Сув, ҳавога нисбатан беписандлик, маънавиятнинг тубанлашуви, инсоннинг ҳаётини заҳарлайдиган омиллардир. Аллоҳ таоло яратган атроф-муҳитни озода сақлаш, табиатга нисбатан оқилона муносабатда бўлиш, биз қобил фарзандларнинг муҳим вазифаларимиздан бўлиб ҳисобланади.

Сайдулла БОБОНАЗАРОВ,

Шайх Абул Ҳасан харақоний жоме масжиди имом-хатиби.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.