Вояга етгунга қадар болаларни боқиш ва тарбиялашга ота-она масъулдир!!!

Вояга етгунга қадар болаларни боқиш ва тарбиялашга ота-она масъулдир!!!
Инсонларнинг жамиятда тутган мавқеига боғлиқ бўлмаган бир касб борки, у оталик ва оналикдир. Ота-оналар ўз фарзандлари тарбияси учун жамият ва Оллоҳнинг олдида масъулдирлар. Зеро, Оллоҳ таоло Қуръони каримда "Эй мўъминлар! Сизлар ўзларингизни ва оилангизни ўтини одамлар ва тошлардан бўлган дўзах оловидан асрангиз!” (Таҳрим сурасининг 6-ояти) деб марҳамат қилади. Бу оят ҳукмига кўра ҳар бир ота-она фарзандларини ва оила аъзоларини тўғрис тарбия қилиш билан уларни ҳам, ўзини ҳам дўзах азобидан сақлаб қолиши кераклиги айтилмоқда.
Ота деган сўз фақат фарзанд кўришни англатмайди. Жонзот борки, бола кўриши мумкин. Лекин ота фарзандлар ва оиланинг моддий ва маънавий эхтиёжини қондириб, яхши тарбия бериш билан бирга оиланинг устини, чинакам қўрғони, фарзанд тарбиясида эса муҳим ўрин тутиши хаётда ва муқаддас динимиз таълимотларида алақачон ўз исботини топган. Она эса фарзанд тарбиясида беқиёс ўрин эгаллайди. Тарбиядаги биргина хато ҳам жондан азиз фарзандларимизнинг келажагига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Бола таъминотига масъулятсизлик билан ёндошган 3 нафар қарздор оталарга нисбатан қонуний чоралар кўришлик учун Бюрониннг Навбаҳор туман бўлими жиноят ишлари бўйича Конимех туман судига иш материалларини юборди.
Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро судининг 29.01.2020 йилдаги қарздор Н.Рдан ундирувчи З.Ш фойдасига бир нафар фарзандининг таъминоти учун ¼ қисм миқдорида алимент ундириш бўйича жами 4.440.600 сўм алимент пулларини тўлашдан қасддан буйин товлаб келганлиги аниқланган.
Шу каби, фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро судининг 20.11.2020 йилдаги, қарздор Б.Бдан ундирувчи М.Х фойдасига бир нафар фарзандларининг таъминоти учун ¼ қисм миқдорида алимент ундириш бўйича жами 9.392.100 сўм, фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро судининг 30.08.2021 йилдаги ижро ҳужжатларига асосан қарздор Н.Удан ундирувчи З.В фойдасига икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган бўлсада, Н.У фарзандининг жами 2.333.600 сўм алмент пулларини асоссиз тўламасдан келганлиги сабабли Бюронинг Навбаҳор туман бўлими ходимлари томонидан тўпланган маъмурий иш материалларини Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 474-моддасига кўра жиноят ишлари бўйича Конимех туман судининг кўра қарздор оталарга Н.У ва Б.Бга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Бундан ташқари, ўзига тегишли хулоса чиқарган қарздор ота Н.Р. суд жараёнида 4.440.600 сўм алимент қарздорлигини тўлаб берганлиги сабабли унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 474-моддасига асосан юртилиган маъмурий иш материаллари ушбу кодекснинг 271-моддаси 10-бандига кўра тугатилиб, жазодан озод этилди.
Шу каби олиб борилаётган назорат тадбирлари Бюро ходимлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи  бошқа органларнинг доимий назоратида бўлиб, жамиятимизда яшаётган фарзандларни таъминлашдан буйин товлаётган ота-оналарга дарс бўлмоғи даркор.

МИБ  Навбаҳор туман бўлим бошлиғи А.Ғаффоров 
Вояга етгунга қадар болаларни боқиш ва тарбиялашга ота-она масъулдир!!!
Вояга етгунга қадар болаларни боқиш ва тарбиялашга ота-она масъулдир!!!
Вояга етгунга қадар болаларни боқиш ва тарбиялашга ота-она масъулдир!!!                                                                                                

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.