Янги қонунлар имзоланди

"Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-717-сонли Қонун 2021 йил 20 сентябрда Президент томонидан имзоланди.
"Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, Кенгаш қуйидаги вазифаларни амалга оширади.
 судьялар орасида коррупция ҳолатларининг олдини олиб, уларни барвақт аниқлаш бўйича чора-тадбирлар кўради, суд тизимида аниқланган ҳар бир коррупция ҳолатини кўриб чиқади ва принципиал баҳолайди, судьялар фаолиятини очиқ ва шаффоф электрон рейтинг дастури асосида баҳолаш мезонларини аниқлаш бўйича чора-тадбирлар кўради.
Қонун билан Кенгаш раиси ўринбосари ваколатларига ўзгартиришлар киритилди, унга кўра, Кенгаш раиси ўринбосари:
Судьялар дахлсизлигини таъминлаш ва коррупциянинг олдини олиш бўйича суд инспекциясининг фаолиятига раҳбарликни амалга оширади, унинг фаолияти самарадорлигини таъминлаш учун жавобгар бўлади, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга, шунингдек ахборот хавфсизлигини таъминлашга доир ишларни ташкил этади.
Шунингдек, Қонунга киритилган қўшимчаларга кўра, Кенгаш раиси судьяларнинг дахлсизлигини бузганлик ва одил судловни амалга оширишга аралашганлик ҳолатлари юзасидан прокуратура органларига тақдимнома киритиши мумкин. 
Прокуратура органларига киритилган тақдимнома 1 ой муддатда кўриб чиқилади ва Кенгаш жиноят иши қўзғатилганлиги тўғрисида ёки уни қўзғатиш рад этилганлиги ҳақида Бош прокуратура томонидан хабардор қилинади.
Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида” ЎРҚ–719-сонли Қонуни 2021 йил 04 октябрда Президент томонидан имзоланди.
Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ўзгартириш киритилди.
Жумладан, Жиноят кодексининг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) биринчи ва иккинчи қисмининг санкциясидаги жазолар оғирлаштирилди.
Бундан ташқари, ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикаси Мъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 194-моддаси (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик), 1941-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчисининг (ходимининг) қонуний талабларини бажармаслик), 195-моддаси (Ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш), 1951-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчиларининг (ходимларининг) ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш), 198-моддаси (Ҳокимият вакилининг қонуний талабларини бажармаслик ёки хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш)нинг тегишли қисмлари санкциясидаги маъмурий жазо чоралари кучайтирилди.

Баҳодир Фармонов
Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судининг девонхона мудири
Янги қонунлар имзоланди

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.