Ватанпарвар ташкилоти

"Ватанпарвар” ташкилоти Навбаҳор туман ўқув спорт техника клуби ташкилотига 2021 йил 23 сентябр куни Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаш раиси Ботиров Хусан Арзидинович ташриф буюрди. Шу куни Навбаҳор туман ҳокими Л.Облақулов, вилоят "Ватанпарвар” ташкилоти раиси Ш.Н.Исмоилов, туман мудофаа ишлар бўлими,  туман ИИБ, ёшлар ишлари агентлиги, туман халқ таълми бўлими масъуллари иштирокида суҳбат ўтказилди.
Ташрифнинг асосий мақсади ташкилот маъмурий биноси замон талабларига мос равишда, шинам ҳар томонлама қулай шароитда бўлиши, унда янгиланиш ва инновацион усулда машғулот ўтиш, ташкилотнинг ўқув моддий негизини янгилаш бўйича топшириқлар берилди.   
"Ватанпарвар” ташкилоти  Навбаҳор туман ўқув спорт техника клуби йил бошидан бугунги кунга қадар оммавий касб ходимларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича 350 нафар ёшлар ўқиб ҳайдовчилик гувоҳномаси олди.
Хусусан туман Ёшлар ишлари агентлигида шаклланган ёшлар рўйхати платформаси ҳар бир сектор кесимида чиқарилиб, рўйхатда кўрсатилган ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш орқали бандлигини таъминлаш мақсадида ташкилотда 6-"ВС”, 8-"ВС”, 10 "ВС” ва 11-"ВС” "Ёшлар дафтари” га киритилган ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш истагини билдирган 100 нафар ёшлардан иборат гуруҳи туман вассийлик кенгаши ва ёшлар ишлари агентлиги билан келишилган ҳолда гуруҳлар шаклланиб ҳозирги кунда  ўқитиш  ишлари олиб борилмоқда. 
 Ҳозирги кунда юқори қумондонлик ва марказий кенгаш томонидан имзоланган ҳамкорлик меморандумга асосланиб, Навбаҳор туман ички ишлар бўлими, мудофаа ишлари бўлими ва миллий гвардия қўриқлаш бўлими билан ҳамкорлик меморандуми 2021 йил 11 август куни имзоланди, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш истагини билдирган ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзоларидан иборат гуруҳларни шакллантириш ишлари олиб борилмоқда.
Бугунги кунда ташкилотда фуқароларни меҳнат бозорида эҳтиёжи юқори бўлган касбларга ўқитиш яъни "Вулканизаторчи”, "Аккумляторчи”, "Газ-электрпайвандчи”, "Авточилангар”, "Автоэлектрик” касбларига ўқитиш ишлари олиб борилмоқда.
Жумладан 25 нафар "Автоэлектрик” касби бўйича қисқа муддатли ўқув курсига қабул қилиниб ўқитиш ишлари олиб борилмоқда бундан ташқари  
"Ватанпарвар” ташкилоти Навбаҳор туман ЎСТКда спортнинг техник ва амалий турлари (биатлон, дуатлон ва пневматик қуролдан ўқ узиш) бўйича бепул секция ва тўгараклар жорий қилинганлигини маълум қиламиз.                                                                                                         
Ватанпарвар ташкилотиВатанпарвар ташкилоти
Ватанпарвар ташкилоти
Ватанпарвар ташкилоти
Ватанпарвар ташкилоти
Ватанпарвар ташкилоти

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.