ШУ АЗИЗ ВАТАН БАРЧАМИЗНИК!

       Барчамизга маълумки, Юртимизда 130 дан ортиқ турли миллат ва элат вакиллари ўзбек халқининг ташвишу, қувончларига шерик бўлиб, урф-одатлари чамбарчас боғланган ҳолда, тинч-тотув ва ўзаро ҳамжиҳатликда фаровон яшаб келмоқдалар.
       Конституциямизда ҳам ҳар бир фуқаронинг дини, тили ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар, қонун олдида тенглиги алоҳида белгилаб қўйилган.
       Тарихдан ҳам барчамизга маълумки, ўзбек халқи бошидан кечирган оғир қатағон йиллари ва иккинчи жаҳон уруши йиллари кўп ситамларга юзма-юз бўлган корейслар, немислар, турклар, поляклар, греклар, қрим-татар ва бошқа миллат вакиллари Ўзбекистонни Ватан тутдилар. Уларнинг ҳозирги авлодлари учун эса Ўзбекистон она Ватанга айланди. Чунки, улар шу ерда туғилиб, камолга етдилар, ҳаётда ўз ўринларини топдилар.
       Ўзбекистонда миллати, дини, ирқи ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, барча фуқароларнинг эртанги кунга бўлган ишончи, бугунги кундаги ҳаёти ва тақдиридан мамнунлиги уларнинг миллий ғоя атрофида мустаҳкам бирлашиб, яъни бир ёқадан бош чиқариб, "Ўзбекистон – умумий уйимиз", "Шу азиз Ватан барчамизники", "Қудратимиз – бирлик ва ҳамжиҳатликда", "Мақсад бир, ғоя бир, Ватан ягона", "Ватан ягонадир – Ватан биттадир" ғояларининг асл моҳиятини чуқур англаб етган ҳолда шу муқаддас Ватаннинг буюк келажагини қуриш ва унинг мустақиллигини янада мустаҳкамлаш йўлида фидойилик билан сидқидилдан қилаётган меҳнат фаолиятларида, турли соҳаларда қўлга киритаётган ютуқларида ёрқин намоён бўлмоқда. Конституция орқали кафолатланган тенг ҳуқуқ ва кенг имкониятлар эса уларнинг кучига куч, қувватига қувват қўшиб, янгидан янги зафарлар сари илҳомлантириб келмоқда.
       Шу муносабат билан, мамлакатимизда турли миллат ва диний конфессиялар вакиллари ўртасида ўзаро ҳурмат, дўстлик ва аҳиллик муҳитини мустаҳкамлаш мақсадида Навбаҳор туман ҳокимлиги туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси томонидан ҳамкорликда тумандаги "Қизилработ” маҳалласида истиқомат қилувчи лўли миллатига мансуб фуқароларнинг турмуш тарзини яхшилаш, уларни юртимиз ижтимоий ҳаётидаги фаоллигини ошириш мақсадида тарғибот тадбири ўтказилди.
       Тадбирда туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари А.Абдухалилов, "Хўжаи Боғдод” жоъме масжиди имом хатиби Б.Имомов ҳамда туман ҳокимлиги матбуот котиби Э.Бобоназаровлар иштирок этиб, бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, сиёсий жараёнлар, шукроналик ва бошқа мавзуларда ўз фикрларини билдириб ўтди.
       Шундан сўнг, туман маданият бўлими томонидан намойиш этилган концерт дастури тадбирга байрамона файз олиб кирди
ШУ АЗИЗ ВАТАН БАРЧАМИЗНИК!
ШУ АЗИЗ ВАТАН БАРЧАМИЗНИК!
ШУ АЗИЗ ВАТАН БАРЧАМИЗНИК!
ШУ АЗИЗ ВАТАН БАРЧАМИЗНИК!
ШУ АЗИЗ ВАТАН БАРЧАМИЗНИК!
ШУ АЗИЗ ВАТАН БАРЧАМИЗНИК!
ШУ АЗИЗ ВАТАН БАРЧАМИЗНИК!
ШУ АЗИЗ ВАТАН БАРЧАМИЗНИК!

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.