Жиноятларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар ўрганилади

Ҳукумат қарори (565-сон, 10.09.2021 й.) билан Жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни муҳокама қилиш тўғрисидаги низом тасдиқланди. 

Низомга кўра, жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар муҳокамаси:

содир этилган жиноят ҳолати бўйича – жиноят содир этилган ҳудуддаги маҳаллада жиноят иши қўзғатилган кундан бошлаб 3 кун ичида;
жиноят содир этган шахс бўйича – унинг яшаш жойидаги маҳаллада суднинг қонуний кучга кирган айблов ҳукми ички ишлар органларига келиб тушган кундан бошлаб 3 кун ичида ўтказилади. 

Муҳокама қилинадиган жиноятлар тақсимоти қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади:

оғир ва ўта оғир жиноятлар – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри даражасидаги;

унча оғир бўлмаган ва ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар – туман (шаҳар) даражасидаги ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар ҳамда давлат органлари ва ташкилотлар раҳбарлари томонидан жамоатчилик вакиллари иштирокида муҳокама қилинади.

Қарор билан жиноятларнинг хусусиятига  қараб муҳокамада маҳалла, бандлик, соғлиқни сақлаш, ичик ишлар, ёшлар ишлари, миллий гвардия органларининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари иштирок этиши шартлиги белгиланди.
Муҳокама жараёнида:
содир этилган жиноят ҳолати бўйича – жиноят иши мазмуни, шунингдек, жиноятга алоқадор шахслар тўғрисидаги маълумотларни ошкор этишга, шахснинг жиноят содир этилишида айблилик масаласини муҳокама қилишга ҳамда улар муҳокамада иштирок этишга йўл қўйилмайди;
жиноят содир этган шахс бўйича – суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирган шахс (озодликдан маҳкум қилишга ҳукм қилинган шахслар бундан мустасно) ҳамда унинг ота-онаси, ота-онаси ўрнини босувчи шахслар ёки бошқа яқин қариндошларининг иштироки таъминланади.

  Навбаҳор туман адлия бўлими бошлиғи Э.Файзуллаев 
Жиноятларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар ўрганилади
Жиноятларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар ўрганилади
Жиноятларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар ўрганилади
Жиноятларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар ўрганилади
Жиноятларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар ўрганилади 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.