Халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгашининг навбатдаги 30-сессияси бўлиб ўтди. Сессия кун тартибида туман халқ таълим бўлимига қарашли 20-сонли, 33-сонли умумтаълим мактабларининг вакант директорлик лавозимига тавсия этилган номзодлар, таълим муассасаларининг уч йиллик дастури билан иштирок этган номзодларни тавсия этиш тўғрисидаги масала кўрилди.