НАВБАҲОРДА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ.

Навбаҳор туманида 2022 йил ҳосили учун жами 8682 гектар ер майдонларида бошоқли дон экинлари экилиши режалаштирилган. Ерларни ғалла экишга тайёрлаш бўйича бугунги кунда ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда. Шунингдек уруғлик жамғариш, ёнилғи мойлаш материаллари ҳамда менирал ўғитлар учун моддий ресурслар жамғариш фикримизнинг далилидир. Навбаҳор туман "Дул дул” маҳалласи ҳудудида қишлоқ хўжалиги соҳасида вилоят миқёсида семинар ташкил этилди. Мазкур семинарда вилоятимиздаги қишлоқ хўжалигига ихтисослашган туманлардан қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари ва фермерлар иштирок этишди. Навбаҳор туман ҳокими Л.Облақулов, вилоят ҳокими ўринбосари С.Истамов ва туман сектор раҳбарлари иштирок этган семинар давомида ерларни лазер усулида текислаш, сувдан тежамкорлик билан фойдаланиш ва энг муҳими юқори ҳосилдорликка эришиш бўйича тақдимотлар ўтказилди ҳамда тажриба алмашилди.     
НАВБАҲОРДА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ.
НАВБАҲОРДА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ.
НАВБАҲОРДА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ.
НАВБАҲОРДА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ.
НАВБАҲОРДА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ.                                               

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.