Қонунчиликдаги янгиликлар.


СУДЛАР ТЎҒРИСИДАГИ ЯНГИ ТАҲРИРДА ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН ҚОНУН АМАЛДА

 

Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг суд орқали ишончли ҳимоясини таъминлаш ҳамда одил судловга эришиш даражасини амалга ошириш шунингдек суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш борасида "Судлар тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири қабул қилинди.
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 15 июнда қабул қилиниб, Сенат томнидан эса 2021 йил 26 июнда маъқулланди ва 28 июлда давлатимиз раҳбари томонидан имзоланди.

Қонунга кўра, барча судларда ишлар очиқ кўрилади. Ишларни ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқишга фақат қонунда белгиланган ҳолларда йўл қўйилади. Суд мажлиси залида ҳозир бўлган шахслар, оммавий ахборот воситалари вакиллари суд мажлиси залида қонунда белгиланган тартибда фотосуръатга олиши, видео ва аудио ёзувни амалга ошириши мумкин. Ҳеч ким суд қарорига асосланмаган ҳолда қамоққа олиниши мумкин эмас. Шунингдек, ушбу Қонун судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашда муҳим асос бўлиб хизмат қилади. Ҳужжатда, Ўзбекистонда суд ишларини юритиш ўзбек тилида, қорақалпоқ тилида ёки муайян жойдаги кўпчилик аҳоли сўзлашадиган тилда олиб борилади.
Шу билан бирга, Қонунда 35 ёшдан кичик бўлмаган, фуқароларнинг яшаш ёки иш жойидаги йиғилишда очиқ овоз бериш йўли билан икки ярим йил муддатга сайланган Ўзбекистон фуқароси халқ маслаҳатчиси бўлиши мумкинлиги белгиланди. Судья биринчи марта 5 йиллик муддатга, навбатдаги 10 йиллик муддатга ва лавозимда бўлишнинг муддатсиз даврига белгиланган тартибда сайланади ёки тайинланади. Олий суд судьяси лавозимида бўлишнинг энг юқори ёши 70 ёшни, бошқа судлар судьялари учун 65 ёшни ташкил этади.
Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, мазкур Қонуннинг қабул қилиниши суд ҳокимияти мустақиллигини таъминланиши ва одил судловни амалга оширилиши ҳамда фуқароларни судлар фаолиятига бўлган ишончини янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.

Қонунчиликдаги янгиликлар.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.