Навбаҳор туман ҳокимлигида туман ҳокими Лочин Облақулов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Камолиддин Ҳасанов ва вилоят иқтисодий комплекси раҳбарлари иштирокида тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди.
Учрашув давомида тадбиркорлар ўзларини қийнаётган муаммо, камчилик ва таклифлари билан иштирок этишди.
30 га яқин мурожаат келиб тушган ушбу учрашув давомида мурожаатчи тадбиркорларнинг муаммоларини зудлик билан бартараф этиш бўйича тегишли раҳбарларга топшириқлар берилди.