СЕКТОРЛАР ФАОЛИЯТИ САБАБ МАСАЛАЛАР ЕЧИМИГА ЙЎЛ ТОПИЛМОҚДА

Ташаббус бор жойда ўсиш, ривожланиш бўлади. Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган барча ғоялар ижроси ўз самарасини беряпти, дея айта оламиз. 
Бир мисол, аҳоли муаммоларини манзилли ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида "темир дафтар”, "аёллар дафтари” ва "ёшлар дафтари” механизми йўлга қўйилдики, бу масалаларни ечимида қўл келяпти. Президентимизнинг муҳим ташаббусларидан яна бири, — бу ҳудудларни ривожлантириш бўйича тўртта сектор фаолияти. 
Хўш, бу тизим нима беряпти? Аввало, юқорида саналган ташаббуслар ижроси бир-бири билан чамбарчас боғлиқ.
 Маҳаллалар кесимида муаммолар аниқландими, демак, ўша маҳалла қайсидир сектор раҳбарига бириктирилган бўлади.   Масалалар ечими ана шундай занжирли  механизм асосида ҳал этилмоқда. Ҳозир тизим аҳамияти хусусида тўхталдим.  Энди биргина Навбаҳор туманидаги 2-сектор мисолида аниқ ташаббуслар ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар, эришилган ютуқлар таҳлилига ўтсам. 
Навбаҳор туманида 41 та махалла фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, 104 минг 800 нафар аҳоли истиқомат қилади. Бизнинг туман прокуратурасига, яъни 2-секторга 11 та маҳалла бириктирилган. 
2-секторда 3786 нафар ёшлар мавжуд. Шундан 682 нафари "ёшлар дафтари”га киритилиб, йил бошидан буён жами 675 нафар ёшга амалий ёрдам кўрсатилди. Хусусан, 72 нафари ишга жойлаштирилди, "Ҳар бир тадбиркор — ёшларга мададкор” тамойили асосида 42 нафари тадбиркорларга бириктирилди, 39 нафари "Устоз-шогирд” анъанаси доирасида ҳунармандга бириктирилди, 174 нафарига 3,9 млрд. Сўмлик кредитлар ажратиш орқали тадбиркорликка жалб этилди, 60 нафари касб-ҳунарга ўқитилиб, 37 нафарига меҳнат қуроллари учун субсидиялар ажратилди, 4 нафар ёш талабаларнинг тўлов-контрактлари тўлаб берилди.
 Шунинг билан бир қаторда 179 нафар ёшларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун умумий 29  гектар ер майдони ажратилди.
Бундан ташқари, 2-секторида ўтказилган сўровномалар натижаси бўйича 5 минг 86 нафар аёлларнинг манзилли рўйхати шакллантирилиб, 325 нафари "аёллар дафтари”га киритилди. Йил бошидан буён жами 325 нафар аёлларга амалий ёрдам кўрсатилди. Жумладан, аёлларнинг 142 нафарини бандлиги таъминланди, 23 нафари  касб ҳунарга ўқитилди, 114 нафарига кредит олиб берилди, 20 нафарига томорқасидан даромад олиши учун кўмак берилди. Бундан ташқари, 3 нафарига ҳуқуқий, 12 нафарига тиббий ҳамда 11 нафарига бошқа ёрдамлар кўрсатилди.
Ҳудуддаги 37 нафар ишсиз ёшга субсидия маблағи асосида 26 та электр пайвандлаш, 11 та мотокультиватор олиб берилди. Мисол учун, "Сарбозор” маҳалласида яшовчи ишсиз ёш Д.Ахтамовга 1 дона мотокультиватор олиб берилиши натижасида у аҳоли томорқасида ер ағдариш фаолияти билан шуғулланиб, кунлик даромадига эга бўлмоқда.
Яна бирмисол, 2-сеутор ҳудудидаги "Вомитан” маҳалласида яшовчи Д.Негбоевга пайвандлаш ускунаси олиб берилди. Натижада у бугунги кунда пайвандчилик фаолияти билан шуғулланиб, ўз оиласига даромад келтирмоқда.
Ижтимоий соҳа объектларининг ҳолатини ҳам доимий ўрганиб борамиз. Бу эса муаммоларга ечим топишда қўл келяпти. Хусусан, секторга бириктирилган маҳаллаларда 136,4 км. Ички кўчалар мавжуд бўлиб, шундан 0,7 км. асфальтланди, 8,1 км. Йўлга тош-шағал ётқизилди ва таъмирталаб ҳолга келиб қолган 8,8 км. йўллар таъмирланди. Ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида 0.2 км. сув қувури таъмирланди, 6,4 км. узунликда янги сув қувури тортилди. Натижада кўплаб хонадонларга тоза ичимлик суви етказиб берилди. Қолаверса, мактабгача таълим муассасаси ва қишлоқ врачлик пункти мукаммал таъмирланиб фойдаланишга топширилди.
Жорий йилнинг ўтган даврида сектор худудида 2 та янги лойиҳаларни фойдаланишга топшириш натижасида 14 та ишсиз фуқаролар иш билан бандлиги таъминланди. 
Умуман олганда, туман прокуратураси томонидан амалга оширилаётган ишлар  жуда кўп. Биз уларнинг айримларини санадик, холос. Энг асосий мақсадимиз — фуқароларнинг бахтли ҳаётини таъминлаш. Бу эса биздан янада ғайрат-шижоат билан, ташаббус кўрсатиб ишлашимизни талаб этади. 
Иброҳим Бабамурадов, Навбаҳор туман прокурори.   
 СЕКТОРЛАР ФАОЛИЯТИ САБАБ МАСАЛАЛАР ЕЧИМИГА ЙЎЛ ТОПИЛМОҚДА                                          

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.