ХОДИМЛАРНИНГ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРДАГИ ҲАРАКАТИ СИНОВДАН ЎТКАЗИЛДИ

"Hududgaz Navoiy” газ таъминоти филиали, "Navbahortumangaz” газ таъминоти бўлими ва туман фавқулодда вазиятлар бошқармаси масъул ходимлари ҳамкорлигида "Навбаҳор” газ тўлдириш шахобчасида "Техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар содир бўлганда объект раҳбарияти ва фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг туман фавқулодда вазиятларда давлат тизими хизматлари билан ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида махсус тактик ўқув машқи ўтказилди. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш, фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёргарликни амалда синовдан ўтказишдан иборат бўлди. 

Тадбир 4 та ўқув нуқтасида олиб борилди. Дастлаб, йиғин сигнали орқали шахсий таркиб ва фуқаро муҳофазаси тузилмалари куч ва воситаларининг саф кўриги ташкил этилди. Шундан сўнг, маиший газ баллонларини тўлдириш биносида шартли равишда содир этилган бахтсиз ҳодиса натижасида жабрланганларни қутқариш, шахобчада автосистернада газни тўкиш ҳолатида келиб чиққан ёнғинни бартараф этиш, ҳудуддаги газ ўтказгичлардаги аварияларни бартараф этиш бўйича амалий жараёнлар намойиш этилди. Тадбир сўнггида туман фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан газ тўлдириш шахобчаси ходимлари фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этишга тайёр, деб баҳоланди.  

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.