ТАДБИРКОРЛИККА КЕНГ ЙЎЛ ОЧИЛМОҚДА.

#маҳаллалойиҳалари
Навбаҳор туманида аҳолининг ижтимоий ҳаётини яхшилаш ва бандлигини таъминлаш мақсадида бир қатор салмоқли ишлар олиб борилмоқда. Фикримиз исботи сифатида «Қоражон» маҳалласини олишимиз мумкин. Маҳалланинг «Тўй тепа» кўчасида жойлашган 7-мактаб биносининг бўш турган спорт залида сават тўқиш йўналиши бўйича «Аёллар дафтари»да рўйҳатда турувчи тадбиркорлик қилиш истаги бўлган 60 нафар хотин-қизларга ўқув курслари ташкил этилди. Ўқув курслари якунида Навбаҳор туман ҳокимлиги томонидан хотин-қизларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ривожлантиришлари учун имтиёзли кредитлар ажратилиши белгиланиб ўтилди.                                                  Бу каби ўқув курслари туманимизнинг 2-сектор ҳудудидаги маҳалларда (Армижон, Вомитан, Хашман, Дул-дул) сават тўқиш йўналиши бўйича 90 нафар банд бўлмаган фуқаролар, 3-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда (Ялтиробод, Қизилработ, Ёш куч, Учтут) 85 нафар фуқароларни тадбиркорликка ўқитиш йўлга қўйилди.  Ушбу сават тўқиш йўналишига Қорақалпоғистон Республикасидан тадбиркор Қамариддин Қурбонов  жалб этилиб, тайёрланаётган маҳсулотлар хом ашёси тадбиркор томонидан етказиб берилмоқда. Ҳар бир тайёрланаётган саватлар учун хотин-қизларимизга 10 минг сўмдан 50 минг сўмгача иш ҳаққи берилмоқда. Бу эса уларнинг оилавий даромадига сезиларли ҳиссасини қўшмоқда. Бу каби ислоҳотлардан асосий мақсад-халқимизни рози қилиш, хонадонларига қувонч улашиш ҳамда хотин-қизларимизнинг бандлигини таъминлашдан иборатдир. 
ТАДБИРКОРЛИККА КЕНГ ЙЎЛ ОЧИЛМОҚДА.
ТАДБИРКОРЛИККА КЕНГ ЙЎЛ ОЧИЛМОҚДА.
ТАДБИРКОРЛИККА КЕНГ ЙЎЛ ОЧИЛМОҚДА.
ТАДБИРКОРЛИККА КЕНГ ЙЎЛ ОЧИЛМОҚДА.
ТАДБИРКОРЛИККА КЕНГ ЙЎЛ ОЧИЛМОҚДА.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.