VIII Республика инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркаси бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 19-21 май кунлари давомида Тошкент шаҳридаги "Ўзэкспомарказ” МКК АЖда бўлиб ўтган "VIII Республика инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркаси”да Навбаҳор туманидан 50 нафар фермер хўжаликлари ва тадбиркорлик субъектлари рахбарлари иштирок этишди.

Таълим, илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасида кооперация алоқаларини мустаҳкамлаш учун ўзига хос майдон бўлган ушбу анъанавий ярмарка инновацион фаолиятни кенгайтириш, ишлаб чиқариш корхоналари, биринчи навбатда, реал сектор тармоқларини янада модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлашга хизмат қилмоқда.

Жорий йилги ярмарка вазирлик ва идоралар, банк сектори, иқтисодиётнинг барча тармоқлари корхоналари, жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, фермер хўжаликлари, Фанлар академиясининг илмий-тадқиқот институтлари, олий таълим муассасалари вакиллари, шунингдек, алоҳида ихтирочиларни бирлаштирди.

Унда саноат, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт ва фармакология, ахборот-коммуникация технологиялари, фан ва таълим соҳаларини ривожлантиришга йўналтирилган қарийб 500 ишланма, инновацион ғоя ва лойиҳалар намойиш этилди.

Ушбу ярмаркада Навбаҳор тумандан борган 20 та фермер хўжаликлари ва тадбиркорлик субъектлари томонидан жами 143.6 млн сўмга шартномалр имзоланди.

 

Ж.Мардонов

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.