Ҳуқуқ билимдонлари

Жорий йилнинг 15-16 май кунлари Тошкент шаҳрида "Ҳуқуқ билимдонлари” кўрик танловининг Республика босқичи бўлиб ўтди.

"Ҳуқуқ билимдонлари” кўрик танлови Халқ таълим вазирлиги, Олий ва ўрта маxсус таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Танлов натижаларига кўра Наманган вилоятининг "Ёш адвокатлар” жамоаси 3-ўрин, Буxоро вилоятининг "Адолат” жамоаси иккинчи ўринни қўлга киритган бўлса, 1-ўринга Навоий вилояти Навбаҳор туманидаги 14 сонли умумтаълим мактабидан ташриф буюрган "Юксак маънавиятли авлод” жамоаси лойиқ деб топилди.

Ғолибларга вазирликнинг дипломлари ва қимматбаҳо совғалари топширилди.

Шунингдек, танлов иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубxонаси ва Ўзбекистон тариxи давлат музейи фаолияти билан яқиндан тоништирилди ҳамда Мустакиллик майдони бўйлаб саёҳатлар уюштирилди.

 

Ж.Мардонов

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.