Юртимиз обрўси ва мавқеъини, халқимиз фаровонлиги йўлида ўзини буюк ишларга бағишлашга шай турган ёшларимиз кўтаради. Таълим сифати ва мазмунини оширишга қаратилаётган эътибор натижасида ўқувчиларимиз мактабни битирмасданоқ бир неча хорижий ва маҳаллий олий таълим муассасаларига ўқишга кириш имкониятига эга бўлмоқдалар.
Навбаҳор туман халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактабларни 2020-2021 ўқув йилида 1346 нафар битирувчилардан 19 нафари олтин ва 1 нафари кумуш медал билан битирди. Уларга медаллар Навбаҳор туман ҳокими Л.Облақулов, жамоатчилик вакиллари, ота-оналар ҳамда секторларнинг раҳбарлари иштирокида топширилди. Битирувчилар, уларнинг тенгдошлари кўзидаги ҳаяжон, оналар кўзидаги қувонч ёшларидан келажак ишончли қўлларда эканлиги англаш мумкин.