ЁШЛАР ОЙЛИГИ

Навбаҳор тумани 2-сектор ҳудудида сектор раҳбарининг ташаббуси билан ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар билан "Сайёр учрашув” ўтказилди. Учрашув давомида вилоят ва туман миқиёсида тадбиркорлар ва туманиннг тегишли мутассади ташкилотлари таклиф этилиб, ҳар бир фуқаронинг мурожаати ўрганилиб, ҳал этиш чоралари кўриб чиқилди. Сектор ҳудудида жами ижтимоий ҳимояга мухтож, ишсиз ва иқтисодий муаммолари бор ёшлар 682 нафарни ва аёллар 325 нафарни ташкил этиб, ушбу ёшлар ва хотин-қизлар "Сайёр учрашув” га таклиф этилди. Учрашув давомида жами 130 нафар фуқароларни мурожаати жойида бартараф этилди.
Жумладан, меҳнат ярмаркаси давомида жами 35 нафар фуқароларга, шундан "Аёллар дафтари”га киритилган 12 нафар, "Ёшлар дафтари”га киритилган  23 нафар фуқароларга имтиёзли кредит асосида 6 турдаги яъни, тикув машинаси, пайвандлаш ускунаси, мотокультиватор, чорва моллари, мотодцикл (муравей), асалари таъминотчилар томонидан тарқатилиб, фуқаролар билан шартномалар тузилди ва тўпланган ҳужжатлар имтиёзли кредит маблағларини чиқариш учун АТ Халқ банки ҳамда АТБ Агробанк туман бўлими ходимларига топширилди.
Шунингдек, 75 нафар фуқаролар, шундан "Аёллар дафтари”га киритилган 30 нафар хотин-қизлар, "Ёшлар дафтари”га киритилган 25 нафар, ишсиз фукаролардан 20 нафарини доимий ишга жойлаштириш орқали бандлиги таъминланди. 
Бундан ташқари, тадбир давомида 2-сектор ҳудудида "Ёшлар дафтари”га киритилган 5 нафар ёшларга субсидия асосида иссиқхона куриб бериш бўйича сертификатлар топширилди. Шунингдек, 5 нафар ёшларга "Бандлик жамғармаси” ҳисобидан субсидия асосида тикув машиналари бериш бўйича сертификатлар тарқатилди. 
Меҳнат ярмаркаси давомида "Аёллар дафтари”га киритилган 10 нафар хотин-қизларни бандлигини таъминлаш мақсадида уларга субсидия асосида тикув машиналари тарқатилди.
Шунингдек, 2-сектор ҳудудида яшовчи уюшмаган ёшлар ўртасида каратэ, миллий кураш, арқон тортиш, шахмат-шашка, мини футбол, бадиий гимнастика бўйича спорт мусобақалари ўтказилди ва мусобақа якунларига кўра ғолиб ва совириндорларга эсдалик совғалари топширилди.
Бундан ташқари, тадбир давомида сектор ҳудудидаги уюшмаган ёшлар ўртасида "Заковат” интеллектуал уйини ташкиллаштирилди.
Шу каби, меҳнат ярмаркасида миллий рақс дасталарини чиқишлари, ҳунармандлар томонидан тайёрланган буюмлар кўргазмалари ташкиллаштирилди.
Навбаҳор туман ТТБ томонидан сектор ҳудудидаги тиббий ҳимояга муҳтож бўлган 10 нафар фуқароларга дори-дармонлар тарқатилди.
 Шунингдек, тадбир давомида 2-сектор ҳудудида яшовчи уюшмаган ёшлар билан "Прокурор ва ёшлар” шиори остида учрашув ўтказилди, учрашув давомида ёшлардан жами 6 та мурожаатлар келиб тушди, мурожаатларнинг барчасини кўриб чиқилиши назоратга олинди.
ЁШЛАР ОЙЛИГИ    ЁШЛАР ОЙЛИГИ    ЁШЛАР ОЙЛИГИ
ЁШЛАР ОЙЛИГИ

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.