БАЙРАМГА МУНОСИБ СОВҒА

1-июнь "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" айнан шу байрам муносабати билан Навбаҳор туманида яна бир мўжазгина болалар боғчаси фойдаланишга топширилди. Туман марказидаги "Бешработ" маҳалласида жойлашган ушбу нодавлат мактабгача таълим ташкилотида болажонларга турли хил фан, спорт, маданият ва чет тилларини ўргатишга қаратилган тўгараклар ҳам ўз фаолиятини бошлаш арафида. "Нилуфар тараққиёти” нодавлат мактабгача таълим таълим ташкилотининг очилиш маросимида туман ҳокими Л.Облақулов иштирок этиб,  болажонларни байрам билан табриклади. Боғчада таълим олишга иштиёқи баланд болажонлар бизнинг энг катта таянчимиз келажакда шу болажонлар бўлишига ишонамиз. Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки "Нилуфар тараққиёти” НМТТ 150 ўринга мулжалланган.
Бугунги кунда ушбу нодавлат мактабгача таълим ташкилотида болажонларнинг сифатли таълим-тарбия олишлари, соғлом улғайишлари учун барча қулайликлар яратилган.
Муҳташам бино, малакали мутахассислар жамоаси, замонавий техника воситалари ва жиҳозлар билан таъминланган ўқув хоналари, алоҳида ошхона ҳам болажонлар хизматида. 
Масканда таълим-тарбия жарёни илғор хорижий тажрибалар асосида олиб бориш режалаштирилган.  
Бир сўз билан айтганда, болаларнинг ҳар томонлама етук инсон бўлиб улғайишлари учун ташкилотда барча имкониятлар яратилган.БАЙРАМГА МУНОСИБ СОВҒА
БАЙРАМГА МУНОСИБ СОВҒА
БАЙРАМГА МУНОСИБ СОВҒА
[thumb=left]http://navbahor.uz/uploads/posts/2021-06/1622543709_photo_2021-06-01_10-49-09.jpg[/thumb

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.