Мўйноққа мадад

#Мўйноққа мадад 
#Mo'ynoqqa madad
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб, Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, Велосипед спорти Федерацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Экологик партияси билан ҳамкорликда шу йилнинг 25 май — 5️ июнь кунлари "Мўйноққа мадад” экологик хайрия веломарафони ўтказилади. 🚴♂🚴♂🚴
Экологик хайрия веломарафонни ўтказишдан кўзланган мақсад экологик ва иқлим ўзгаришлари оқибатларини юмшатиш, Оролбўйи ҳудудида яшаётган аҳолининг турмуш шароитларини яхшилаш, кенг жамоатчилик эътиборини экологик муаммолар ечимига қаратиш ҳамда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишдан иборат.
Сиз ҳам экологик веломарафонда фаол иштирок этинг, Оролбўйи аҳолисининг турмуш шароитларини яхшилашга ўз ҳиссангизни қўшинг!
 
Мўйноққа мадад

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.