Матбуот котиблари ва журналистлар фаолияти таҳлил қилинди

Матбуот котиблари ва журналистлар фаолияти таҳлил қилинди

Бугун Навоий вилоятидаги барча туман ва шаҳарлар ҳамда ташкилот, корхона матбуот котиблари, бир гуруҳ журналистлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бошлиғи Дилшод Мамаражабов, вилоят ҳокимлиги матбуот котиби Искандар Аҳмедов қатнашди. 

Тадбирда матбуот котиблари олдида турган асосий вазифаларга тўхталиб ўтилди. Хусусан, ҳокимлик ва ташкилот телеграмм каналлари обуначилари сонини кўпайтириш, бунинг учун аҳолини зериктирмайдиган ва қизиқ мавзуларни ноодатий услубда жамоатчиликка ҳавола қилиш муҳимлиги таъкидланди.
Тадбир давомида ахборот хизматларининг фаолияти танқидий таҳлил ҳам  қилинди. Матбуот котиблари билан ОАВ ўртасида алоқанинг мустаҳкамлиги талаб даражасида эмаслиги ҳам айтиб ўтилди. Бу борада тавсиялар берилди.

Тадбир сўнгида вилоят АОКАдан аттестациядан ўтган бир гуруҳ матбуот котибларига аттестациядан ўтганлиги тўғрисида гувоҳномалар топширилди.
 
Матбуот котиблари ва журналистлар фаолияти таҳлил қилинди
Матбуот котиблари ва журналистлар фаолияти таҳлил қилинди
Матбуот котиблари ва журналистлар фаолияти таҳлил қилинди
Матбуот котиблари ва журналистлар фаолияти таҳлил қилинди

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.