“Жасорат, бурч, матонат”

Навбаҳор туманида 9-май "Хотира ва қадрлаш куни” умумхалқ байрами муносабати билан 2015 йил 8 май куни туман марказидаги Лола тўйхонасида туманда истиқомат қилаётган 13 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, ногирон ҳамда фронт ортида хизмат қилган барча кексаларга дастурхон ёзилиб бир пиёла чой улашилди.

Тадбирда Туман ҳокими А.Нарзиев сўз олиб барчани келаси йилги байрамларда биргаликда кутиб олишни тилаб, уруш қатнашчиларига соғлик, омонлик ва бахт саодат ҳеч қачон тарк этмасин деб такидлади. Шундан сўнг туман Нуроний жамғармаси раиси Ш.Азимов сўз олиб барчани ушбу ғалабанинг 70 йиллиги билан самимий муборакбод этди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.