Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан туман ҳокими Л.Облақуловнинг табриги

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан туман ҳокими Л.Облақуловнинг табриги
Азиз тумандошлар!
Авваламбор барчангизни Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганлигининг 29 йиллиги билан чин қалбимдан табриклайман.
Ўтган йиллар давомида Ўзбекистон номи жаранглаган ҳар бир тадбирда Давлат байроғи баланд кўтарилиб, ватандошларимиз қалбида шу юрт, шу ватан фарзанди эканлигидан ифтихор ҳиссини ошириб келмоқда.
Давлат байроғи фуқароларга ўз она Ватанидан ғурурланиш туйғусини юксалтириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги беқиёс аҳамиятини эътиборга олган ҳолда давлат рамзи қабул қилинган кунни республика бўйича барча ҳудудларда нишонланиши белгилаб олинди.
Давлатимиз раҳбари шарафига бошқа давлатларда юртимиз байроғи кўтарилганда, хориж сафарларида, ўзга давлатлар ҳудудида Ўзбекистон байроғини кўрганимизда, нуфузли халқаро спорт анжуманларида мамлакатимиз байроғи ҳилпираганда, ватан ҳиссини юракдан туйган ҳар бир инсон борки, юрт байроғини муқаддас билиб, унинг ҳурмат ва шарафини чин қалбдан эъзозлайди. Зеро, миллий байроғимиз – мамлакатимизнинг суверинететининг олий рамзи бўлиб, халқаро мусобақаларда Ўзбекистон Республикасининг тимсоли сифатида намоён бўлади.
Ана шундай лаҳзаларда қалбимизда шу байроққа, унинг тимсолига она Ватанимизга бўлган чексиз ҳурмат, чуқур дахлдорлик ҳисси жўш ўради.
Дунёда миллатлар кўп, халқлар ва давлалар кўп, лекин Ўзбекистон битта. Унинг байроғи ҳам ягона. Ана шу байроқ остида давлатимиз раҳбари раҳнамолигида халқимиз учун ҳеч кимдан кам бўлмаган ҳаёт барпо этиш йўлида эзгу мақсадлар сари олға бораверамиз. Туманимиз марказида барпо этилган ўлкан байроғимизнинг мовий узра ҳилпирираб туриши ҳар биримизга фахр-ифтихор туйғусини бағшида этади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисидаги Қонун қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан барчангизни чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Барчангизга байрам муборак бўлсин!
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан туман ҳокими Л.Облақуловнинг табриги

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.