ДУО ОЛТИН ЭМАСМИ

Ҳа, кексаларнинг дуолари қадри ҳатто олтиндан ҳам қимматлидир. Фикри-миз исботини "Юқори Бешрабод” маҳалласида истиқомат қилувчи табаррук 90 ёшни қаршилаётган Шарофат ая Исоқованинг ҳаёти мисолида ҳам кўриш мумкин. Онахон раҳматлик турмуш ўртоғи Мамарасул бобо билан биргаликда тўрт нафар фарзандни оқ ювиб, оқ тараб улғайтириб элга қўшдилар, уч нафар қизи ҳам турмушга чиқиб, оилалик бўлиб фаровон ҳаёт кечиришмоқда. Ўғли Бўрибой ака эса ҳайдовчилик касбини танлаб халқдан кам бўлмади.

ДУО ОЛТИН ЭМАСМИБу йил Муҳтарам Президентимиз томонидан "Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилинганлигини эшитиб она-жонимизнинг кўнгли тоғдек юксалди, -дейди набира келини Ҳилолахон. -Ҳар тонг ишга кетар эканман, доимо қайнона бувим Шарофат аянинг дуосини оламан. Шу куни ишимда қут-барака бўлади. Айни чоғда пиру бадавлат онахонимизнинг 30 дан ортиқ набираю, чеваралари хонадонга жам бўлишса тўю байрамни эслатади. Айниқса, набираларининг бири-биридан қизғаниб бувиларини эркалаб шеърлар айтиши ҳавасингизни келтиради. Биз фарзандлар тўй қиламизми, уй оламизми, албатта бувижонимиз-нинг маслаҳатларига қулоқ тутамиз.

Мени сўраб келганларинг учун ҳаммаларингга раҳмат, болажонларим,-дейди Шарофат ая қувончдан кўзларига ёш олиб. -Дунё тургунча туринглар. Юртбошимизга қарияларимиз номидан миннатдорчилик билдираман. Бу йил биз кексаларни эъзозлайдиган йил бўлибди. Ҳаммамиз хурсандмиз. Ҳар йили байрамларда маҳалладан одамлар келиб биз кексаларни ҳолимиздан хабар олишади. Уй юмушларимизга ёшларимиз кўмаклашади. Айланай, мен сизга айтсам ўғил қизларимнинг ҳаммаси бахтидан тиниб, оилали-рўзғорли бўлишди. Мен фақат сизларни дуо қиламан. Ҳаётда ҳар доим бахтли бўлинглар. Юртимизга кўз тегмасин. Тинч ва осуда яшаяпмиз. Ҳеч қачон ёмон кун бўлмасин.

Шарофат ая ёшлигиданоқ меҳнатда тобланди. Тонналаб пахта терди. Ипак қурти олиб парваришлади. Керак бўлса оёғига этик кийиб шудгор оралаб сув кечди. Ўғли Бўрибой аканинг ҳам олти нафар қизи, бир нафар ўғли бор. Шавкат-жон эса Бўрибой ака ва Ҳалима опанинг суянган тоғи. Улар Шавкатжонни Ҳилолахонга уйлантиришди. Келин бу оилага узукка кўз қўйгандек бўлиб тушди. Айниқса Шарофат момо келинни, келинлариниқизларидан ҳам зиёда кўради.

Юртбошимиз Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси қабул қилинган-лигининг 22 йиллигига бағишланган тантанали маросимидаги маърузасида шундай деган эдилар:-"Азиз ватандошлар! Барчамизни оқ ювиб, оқ тараган, она-юртимизнинг оғир юкини, унинг қувонч ва ташвишини умр бўйи елкасида кўтариб келган мўътабар боболармиз ва момоларимизни, ота-оналаримизни рози қилиш, уларнинг дуосини олиш-дунёдаги энг улуғ, энг савобли иш десам, ўйламанки, барчангизнинг фикрингизни ифода этган бўламан”. Ҳа, бу оташин сўзда олам-олам маъно мазмун бор. Кексалар ҳақиқатдан ҳам фахримиздир. Улар бор экан, қалбимиз ғурурга тўлади.

Дарҳақиқат, юқорида биз тилга олиб ўтган Шарофат момо сингари нури-дийдаларимиз хусусида фақат яхши тилаклар билдирамиз.

Муҳаррам ҚЎЛДОШЕВА,

Абдуқаюм АБДУРАҲМОНОВ,

34-умумтаълим

мактаби ўқитувчилари.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.