Бош саҳифа > Yangiliklar / Xalq ta`limi > Таълимда сифат самарадорликни ошириш давр талаби

Таълимда сифат самарадорликни ошириш давр талаби


11-05-2015, 16:00. Муаалиф: info

Ёш авлод юрт келажаги. Шу боис, бугун навқирон авлоднинг пухта билим олиб камолга етишлари учун юртимизнинг энг чекка ҳудудларида ҳам замон талабларига жавоб берадиган муҳташам умумтаълим мактаблари, Болалар мусиқа ва санъат мактаблари, касб-ҳунар коллежлари қурилиб фойдаланишга топширилмоқда.

Айни дамда вилоятимиздаги 351 та умумтаълим мактабларида 130.923 нафар ўқувчи таълим олиб келишаётган бўлса, 113 та мактабгача таълим муассасаларида эса 17.115 нафар келажагимиз ворислари тарбияланмоқда. Шунингдек, болаларимизнинг жисмонан соғлом ва баркамол бўлиб ўсишлари учун 16 та болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, уларнинг дарсдан бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида, 10 та Баркамол авлод болалар маркази фаолият юритиб келмоқда.

Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, ЮНИСЕФ ҳамда Халқаро журналистларни қайта тайёрлаш марказининг "Ўзбекистон ОАВнинг оила институтини мустаҳкамлаш масалаларини илгари суриш борасидаги салоҳиятини ошириш” лойиҳаси доирасида Навоий шаҳридаги "Камилла” меҳмонхонасининг анжуманлар залида "Болаларга таълим бериш ва ўқитиш сифатини ошириш масалалари ҳақида” мавзусида бўлиб ўтган давра суҳбатида ҳам бугун юртимизда, жумладан, вилоятимизда ёш авлодга таълим-тарбия бериш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар, яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида сўз борди.

-Вилоятимизда таълим сифатини ошириш, фарзандларимизни билим олиб, камолга етишлари учун барча шароитлар яратиб берилган. Фарзандларимиз ҳам бу эътиборга жавобан Республикамиз миқёсида бўлиб ўтаётган турли танловларда фахрли ўринларни қўлга киритиб келишмоқда. Шуни мамнуният билан таъкидлаш жо-изки, туман ва шаҳарлар кеси-мида 11 та йўналиш бўйича аниқланган рейтингда Навоий шаҳри 2-,Зарафшон шаҳри 3-, Учқудуқ шаҳри эса 4-ўринни эгаллаб турибди-дейди Вилоят халқ таълими бошқармаси давлат таълим стандартлари мониторинг бўлими бошлиғи Фаррухбек Қўчқоров. -Шу билан бирга, бугун бу борада ечимини кутаётган муаммолар ҳам талайгина. Шу сабаб, ўзини соҳага бағишлаган ҳар бир педагогдан фидойилик, илғор замонавий педагогик технологиялардан хабардорлик талаб этилади.

Ёшликда олинган билим тошга ўйилган нақш кабидир, деб бежизга айтил-маган. Шу боис, умумтаълим мактабларида бошланғич таълимнинг сифатига эътибор берилса, келажакда яхши натижаларга эришилади. Навоий шаҳри-даги 17-умумтаълим мактаби бошланғич таълим методик бирлашмаси раҳбари Гулнора Улуғбердиева "Бошланғич синфларда янги педагогик технологиялар асосида дарсларни ташкил этиш” номли маърузасида мавзунинг ана шу жиҳатларига алоҳида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, тадбирда Навоий шаҳридаги 26-сонли МТМ мудираси Латофат Ражабова мактабгача ёшдаги болаларга таълим-тарбия беришда ахборот-коммуникация технологияларининг аҳамияти, мактабгача ва мактаб ёшидаги болаларни компьютер технологияларидан фойдаланишда меъёрни сақлашга эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида ўз фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Дилфуза БЕРДИЕВА
Ортга қайтиш