Ҳам саёҳат, ҳам зиёрат

Барча жойда бўлгани каби туманимизда ҳам "Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида, бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 70 йиллиги ҳамда 9 май-Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан туман ҳокимлиги томонидан Иккинчи жаҳон уруши ва фронт орти фахрийлари, ёлғиз ва бо-қувчиси йўқ ижтимоий ҳимояга муҳтож қариялар ҳолидан хабар олиниб, уларга эсдалик совғалари ва пул мукофотлари топширилди.

Шунингдек, бир гуруҳ қарияларимиз иштирокида ҳамиша гўзал ва навқирон кўҳна Бухоро шаҳрига зиёрат уюштирилди.

Туман ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган саёҳатга 35 нафар ёши улуғ кексалар билан бирга Навбаҳор иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида таълим олаётган энг фаол ва иқтидорли ёшлар жалб этилди.

Саёҳатчилар даставвал Абдухолиқ Ғиждувоний зиёратгоҳига ташриф бую-ришди. Сўнгра Бухоронинг маданий маркази билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, Баҳоуддин Нақшбанд мажмуаси, Чорминор, Лаби ҳовуз, Чор Бакр, Минораи калон, Бухоро арки каби бир қатор қадамжоларни томоша қилишди.

-Биз ушбу саёҳат орқали Бухоронинг барча диққатга сазовор жойлари билан яқиндан танишдик. Биз кексаларга алоҳида эътибор қаратиб, ана шундай иззат-ҳурмат кўрсатишгани учун туман ҳокимлиги мутасаддиларига миннатдорчилик билдирамиз,-дейди доруломон кунлардан қувониб "Арабхона” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Ҳазрат бобо Аҳмедов.

Саёҳат давомида зиёратчилар кўп минг йиллик бой ва бебаҳо тарихий, маданий ва маънавий меросимиз билан яқиндан танишдилар. Мустақиллик йилларида янгидан чирой очган Бухорои шарифга бўлган саёҳат давомида нав-баҳорлик нуронийлар ва ёшлар улуғ тарихимиз ва буюк аждодларимизга кўрсатилаётган ҳурмат-эҳтиромга гувоҳ бўлишиб, мамнун ҳолда қайтишди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.