Ҳар бир халқ таълими ходимининг электрон портфолиоси шакллантирилади.

Ҳар бир халқ таълими ходимининг электрон портфолиоси шакллантирилади.

 

"Халқ таълими соҳасидаги илмий-тадқиқот фаолиятини қўллаб қувватлаш ҳамда узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4963-сон, 25.01.2021 й.)қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 мартдан:

-халқ таълими ходимларининг малака ошириш бўйича эҳтиёжлари ўрганилади ҳамда уларнинг индивидуал касбий ривожланиш траекторияси тузилади;

-ҳар бир халқ таълими ходимининг электрон портфолиоси шакллантирилади;

-касбий ўқитишнинг уйғунлашган, иш жараёни билан биргаликда олиб бориладиган, масофавий ва бошқа турлари жорий этилади.

2021 йил 1 сентябрдан бошлаб:

-малака тоифасини бериш ва сақлаб қолиш бўйича мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш йил давомида амалга оширилади;

-узрли сабабларга кўра (меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик, туғиш ҳамда болани парвариш қилиш таътили ва бошқалар) аттестациядан ўтмаган педагог кадрлар иш фаолиятига қайтганларига бир йил тўлгандан сўнг аттестацияга жалб этилади ва мазкур давр мобайнида уларнинг малака тоифаси сақлаб қолинади (ўз ташаббусига кўра аттестациядан ўтмоқчи бўлган педагог кадрлар бундан мустасно).

Халқ таълими вазирлиги томонидан халқ таълими ходимлари малакасини ошириш фаолияти билан шуғулланаётган нодавлат таълим ташкилотларининг электрон реестри юритилади.

Давлат бюджетидан маблағлар фақат Реестрга киритилган нодавлат таълим ташкилотларига ажратилади.

Педагогик тайёргарлик модуллари ишлаб чиқилади

Қарорга кўра, 2021 йил 1 июнга қадар А.Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институти, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказларида олий таълим ташкилотларининг педагогик бўлмаган бакалавриат таълим йўналишларида таҳсил олаётган талабалари учун педагогик тайёргарлик модуллари ишлаб чиқилади.

Модуллар бўйича бакалавриатнинг сўнгги икки босқичида таҳсил олаётган талабалар ўқишга қабул қилинади.

Модулларни ўзлаштирганлик тўғрисидаги сертификатга эга шахсларга олий таълим ташкилотида ўқишни битирганидан сўнг қайта тайёрлаш курсларидан ўтмасдан мутахассислигига оид фанлардан умумий ўрта ва профессионал таълим ташкилотларида педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи берилади.

Қарорга кўра, Институт ходимларининг хориждаги етакчи илмий марказларда малакасини ошириши режа-графиги тасдиқланди.

Шунга кўра, белгиланган йилларда жами 32 нафар ходимнинг хориждаги етакчи илмий марказларда малака ошириши назарда тутилган.

2021 йил 1 июнга қадар Институтда қуйидагиларни тайёрлаш йўлга қўйилади:

-тўлов-контракт асосида "Таълим менежменти” ва "Катталар таълими” бир йиллик магистратура мутахассисликлари бўйича кадрларни;

-"Таълимда менежмент”, "Фанларни ўқитиш назарияси ва методикаси” ҳамда "Электрон таълим назарияси ва методикаси” ихтисосликлари бўйича педагогика фанлари докторларини (PhD, DSc).

 

Навбаҳор туман адлия бўлими бошлиғи Н.Э.Исроилов

 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.