ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НАВБАҲОР ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ҚАРОРИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НАВБАҲОР ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ҚАРОРИ

Навбаҳор туманининг 2021 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаштўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг Бюджет Кодекси 27, 99-моддалари, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 24-моддаларига асосан халқ депутатлари вилоят Кенгаши

 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 декабрдаги "2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги657-сонли Қонуни маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикасининг "2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни (кейинги ўринларда - Қонун деб аталади)га асосан 2021 йилда:

а) Қуйидаги солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар туман бюджети ўртасида тақсимланади:

Қонунга мувофиқ туман маҳаллий бюджетига ажратма қилинган 62 фоиз миқдордаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан тушумларнинг (жисмоний шахсларнинг мол-мулкини ижарага беришдан оладиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан тўланадиган ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғидан ташқари)ҳамда фойда солиғидан тушумларнинг (Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ йирик солиқ тўловчилар, Ўзбекистон Республикасидадоимий фаолият олиб борувчи муассаса орқали фаолият юритувчи Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан, шунингдек норезидентларнинг тўлов манбаида ушлаб қолинадиган даромадларидан тўланадиган фойда солиғидан ташқари) туман ва шаҳарлар ўртасида тақсимланиши маълумот учун қабул қилинсин.

б) Туманнинг туман бюджетига қуйидаги солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар тўлиғича ўтказилади:

юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;

юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;

электр станциялари томонидан тўланадиган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

якуний истеъмолчиларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализация қилишдаги акциз солиғи;

қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда давлат божлари (патент божи ва лицензия берганлик учун давлат божларидан ташқари);

қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундириладиган жарималар;

айрим турдаги товарларнинг чакана савдосига доир ҳуқуқ учун йиғимлар;

қонунчиликда белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ундириладиган бошқа йиғимлар (божхона органлари томонидан ундириладиган йиғимлардан ва ғилдиракли транспорт воситалари,ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари учун ундириладиган утилизация йиғимидан ташқари;

автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун уларни ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказиш чоғида автотранспорт эгалари (фойдаланувчилари) томонидан тўланадиган йиғимлар;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулк, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг активлари бўйича ажратмалар ва дивидендлар;

қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда давлат активларини ижарага бериш ва хусусийлаштиришдан тушадиган даромадлар.

в) Мобиль алоқа хизмати ва алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пиво учун акциз солиғидан тушумлар тегишли равишда 2020 йил 1 июль ҳолатига кўра туман ва шаҳар аҳолисининг вилоят аҳолисидаги улушига мувофиқ ўтказиб берилади.

г) Қуйидаги солиқ турлари туман ва шаҳарлар бюджетига тўлиқлигича ўтказиб берилади:

жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;

жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;

жисмоний шахсларнинг мол-мулкини ижарага беришдан оладиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан тўланадиган ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи;

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқ мустасно;

қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, бундан цемент хом ашёси ва цемент ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган оҳактош мустасно;

3. Навбаҳор туманининг 2021 йилги туманнинг ялпи ҳудудий маҳсулот бўйича прогноз кўрсаткичлари1-иловага, 2021 йил учун туман бюджети даромадларипрогнозлари 2-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.

4. Туманнинг туман бюджетидан 2021 йилги ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган харажатларнинг умумий чекланган миқдорлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Туман бюджетига умумдавлат солиқларидан ажратмалар меъёрлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Бунда, ажратма меъёрлари бўйича туман маҳаллий бюджетининг тақсимотини ўрнатилган тартибда туман Ғазначилик бўлинмаси томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.

6. 2021 йил учун туманбюджет даромадлари ва харажатлари прогнозлари 5-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.

7. Вилоят бюджетидан туман маҳаллий бюджетларига ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорлари6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Бунда, тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини туман ва шаҳарлар маҳаллий бюджетлари даромадлари прогнози ижросидан қатъий назар камайтиришга йўл қўйилмаслиги Қонунда белгилаб қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

8. Туман бюджетининг захира жамғармалари маблағларини бюджет тизими бюджетлари шакллантирилаётганда олдиндан назарда тутиб бўлмайдиган харажатларни, шунингдек ижтимоий-иқтисодий беқарорлик юзага келган вазиятларда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни молиялаштириш учун ажратилиши таъминлансин.

9. 2021 йил учун туманнинг туман бюджети шахсий ғазна ҳисоб-варақларида турган бюджет маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдори 7-иловага мувофиқбелгилансин.

10. Туманнинг туман бюджетининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисидаги қарорлари тегишли равишда халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан туман ҳокимининг таклифларига асосан биринчи навбатда ижтимоий соҳа муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтириш мақсадида қабул қилинади.

Туман ҳокимлиги туман бюджети қўшимча манбаларининг камида 10 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган тадбирларни молиялаштиришга йўналтиради.

Туман ҳокимлиги фавқулодда вазиятларда ва шунга ўхшаш кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўрилиши талаб этиладиган ҳолларда ишлатилган маблағлар тўғрисида халқ депутатлари туман Кенгашига ҳисобот бериш шарти билан қўшимча манбаларни йўналтириш бўйича қарорларни қабул қилади.

11. Қонуннинг 9-моддасига мувофиқ:

Туман ҳокимлиги чораклар якуни бўйича Қонуннинг 6-иловасида келтирилган даромадларнинг прогноз кўрсаткичлари ҳокимликнинг фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда 3фоиздан ортиқ миқдорга бажарилмаса ва молия йили охиригача ушбу маблағларнинг тушиш эҳтимоли бўлмаса, Вазирлар Маҳкамасига харажатларни мақбуллаштириш юзасидан кўрилган чоралар билан биргаликда тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини ошириш юзасидан;

туман ҳокимлиги чораклар якуни бўйича мазкур қарорнинг 5-иловасида келтирилган даромадларнинг прогноз кўрсаткичлари туман ҳокимлигининг фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда 3 фоиздан ортиқ миқдорга бажарилмаса ва молия йили охиригача ушбу маблағларнинг тушиш эҳтимоли бўлмаса, вилоят ҳокимлигига харажатларни мақбуллаштириш юзасидан кўрилган чоралар билан биргаликда тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини ошириш юзасидан мурожаат қилиши тўғрисидаги белгиланган тартибга амал қилсинлар.

12. Туман ҳокимлги ташаббуси билан амалга ошириладиган тадбирлар учун талаб этиладиган маблағлар тегишлилиги бўйича ушбу маҳаллий бюджетларнинг ижроси давомида шаклланган қўшимча манба ҳисобидан амалга оширилиши қатъий белгилаб қўйилсин.

13. Туман ҳокимлиги:

тегишли бюджетларни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат ва дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатларининг режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантирсин;

қўшимча манбалари ҳисобидан харид қилинган товарлар ва хизматлар, қуриш, реконструкция ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётган объектлар рўйхати, шунингдек қурилиш-таъмирлаш ишларининг молиялаштирилиши тўғрисидаги маълумотларни тегишли равишда мажбурий тартибда ўз расмий веб-сайтларида жойлаштириб борсин;

туман ва шаҳарлар маҳаллий бюджетларининг қўшимча даромадларини
10 фоизидан кам бўлмаган миқдорларда жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган тадбирларни молиялаштиришга йўналтиришни,
веб-сайтларида уларнинг натижаларини жойлаштириб борилишини таъминласин.

14. Туман ҳокимлиги Қонуннинг 24-моддасига асосан тегишли равишда ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан самарали фойдаланилиши ҳамда эришилган натижалар бўйича ҳисоботларинитегишлилилиги бўйича халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига тақдим этиб борсинлар.

15. Туман ҳокимлиги бюджет даромадлари ва харажатларининг кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан қатъий назорат ўрнатиш учун тегишлилиги бўйича халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига маълумот киритиб борилсин.

16. Туман ҳокимлиги Қонунда белгиланган айрим солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин.

17. Мазкур қарор "Навбаҳор тонги” газетасида расмий эълон қилинсин ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

18. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

19. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Л.Хайруллаев) ва халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси(З.Қудратов) зиммасига юклатилсин.

 

 

 

Кенгаш раиси Л.Облақулов


ХалқдепутатлариНавбаҳор

туманКенгашининг

2020 йил "___” декабрдаги
______-сонлиқарорига
1-илов
а

Навбаҳор туманининг 2021 йилги туманнинг ялпи ҳудудий маҳсулот бўйича прогноз кўрсаткичлари

 

Кўрсаткичлар

2021 йил учун прогноз

1.

Ялпиҳудудиймаҳсулот, млрд.сўм

63442

2.

Ялпиҳудудиймаҳсулотнингўсишсуръати, фоизда

3,4

3.

Истеъмол нархларииндекси, декабрдааввалгийил декабрь ойиганисбатан, фоизда

10

4.

Саноатмаҳсулотларинингўсишсуръати, фоизда

3,6

5.

Қишлоқ, ўрмонвабалиқхўжаликларидаишлабчиқаришнингўсишсуръати, фоизда

3,2

6.

Чакана товар айланмасинингўсишсуръати, фоизда

3

 

Халқ депутатлари Навбаҳор

Туман Кенгашининг

2020 йил "___” декабрдаги
______-сонли қарорига
2-илова

Навбаҳор тумани маҳаллий бюджетининг даромадларининг

2021 йилдаги асосий прогноз кўрсаткичлари

минг сўмда

Т/Р

Даромад турлари

Жами

ЖАМИ

35 761 965

1

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи

4 806 264

2

Ягона солиқ тўловидан Давлат бюджетига ажратмалар

3 759 410

3

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

7 737 249,0

4

Қўшилган қиймат солиғи

 

5

Акциз солиғи, жами

 

 

шу жумладан:

 

 

- бензин, дизел ёқилғиси ва газ реализациясидан солиқ

4 833 640

6

Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ

478 590

7

Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ

3 161 000

8

Юридик шахслар ер солиғи

2 334 260

9

Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи

5 488 000

10

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ (норуда материаллари)

272 535

11

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ

762 549

12

Давлат божи

 

13

Жарималар

 

14

Ижара тўлови

25 330

15

Давлат ташкилотларининг соф фойдасидан даромад

 

16

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (ИТД)

425 000

17

Йиғимлар

 

Тақсимланувчи даромадлар

9 324 628

 

шу жумладан:

1

Алкоголга акциз солиғи (шу жумладан пиво)

6 054 941

2

Мобил алоқага акциз солиғи

3 269 687


Халқ депутатлари Навбаҳор

Туман Кенгашининг

2020йил "___” декабрдаги
______-сонли қарорига
3-илова

Минг сўмда

Навбахор туманининг 2021 йил ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган харажатларнинг умумий чекланган миқдорлари

минг сўмда

Кўрсаткичлар

миқдори

Харажатлар миқдори, Жами

88 932 213,0

шу жумладан:

жорий харажатлар

88 932 213,0

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

0,0

1

Халқ таълими бўлими

5 274 144,0

шу жумладан:

жорий харажатлар

5 274 144,0

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

2

Мактабгача таълим бўлими

3 267 990,0

шу жумладан:

жорий харажатлар

3 267 990,0

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

3

Туман Тиббиёт бирлашмаси

48 160 821,0

шу жумладан:

жорий харажатлар

48 160 821,0

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

4

Туман Маданият бўлими

1 869 836,0

шу жумладан:

жорий харажатлар

1 869 836,0

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

5

Туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими

2 837 555,0

шу жумладан:

жорий харажатлар

2 837 555,0

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

6

Туман қишлоқ хўжалиги бўлими

420 894,0

шу жумладан:

жорий харажатлар

420 894,0

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

7

Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши

455 172,0

шу жумладан:

жорий харажатлар

455 172,0

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

8

Туман ирригация бўлими

1 133 814,0

шу жумладан:

жорий харажатлар

1 133 814,0

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

9

Туман Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими

1 447 449,0

шу жумладан:

жорий харажатлар

1 447 449,0

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

10

Туман Ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази

604 549,0

шу жумладан:

жорий харажатлар

604 549,0

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

11

Туман Ободонлаштириш бошқармаси

6 865 106,0

шу жумладан:

жорий харажатлар

6 865 106,0

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

12

Туман ҳокимлиги Молия бўлими

884 892,0

шу жумладан:

жорий харажатлар

884 892,0

шу жумладан: сақлаш харажатларига

 

Фуқароларга етказилган зарарни қоплаш

 

Малака ошириш харажатлари

 

Вилоятдан туман ва шаҳар маҳаллий бюджетларига бериладиган трансфертлар

 

Индексация маблағлари

 

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

13

Туман Пенсия жамғармаси

481 128,0

шу жумладан:

жорий харажатлар

481 128,0

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

14

Туман ҳокимлиги

15 228 863,0

шу жумладан:

жорий харажатлар

15 228 863,0

Шу жумладан: сақлаш харажатлари

1 815 991,0

Халқ қабулхонасини сақлаш харажатлари

69 021,0

Ҳокимликларнинг заҳира жамғармалари

879 626,0

Болали оилаларга ва кам таъминланган оилаларга нафақалар ва компенсациялар

7 853 872,0

Ҳокимлик ижтимоий мослашиш маркази бўлимлари

36 972,0

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини сақлаш

4 573 381,0


Халқ депутатлари Навбаҳор

Туман Кенгашининг

2020 йил "___” декабрдаги
______-сонли
қарорига
4-илова

 

Навбаҳор туман бюджетига умумдавлат солиқларидан

ажратмалар меъёрлари

Фоизда

Т/Р

Шаҳарватуманларноми

Фойдасолиғи

Айлан-мадан солиқ

Жисмо-нийшахс-ларданолина-дигандаромадсолиғи

Сув ресурс-лариданфойдалан-ганликучунсолиқ

Қурилиш материал-лари бўйича ер қаъриданфойдалан-ганликучунсолиқ

Ижаратўловлари

1.

Навбаҳортумани

100

100

30

100

100

100

 


Халқ депутатлари Навбаҳор

Туман Кенгашининг

2020 йил "___” декабрдаги
______-сонли
қарорига
5-илова

2021 йил учун туманнинг бюджет даромадлари

ва харажатлари прогнозлари

 

Мингсўмда

Ҳудудноми

Даромад

Харажат

ЖАМИ

35 761 965

88 932 213

Навбаҳортумани

35 761 965,0

88 932 213

 


Халқ депутатлари Навбаҳор

Туман Кенгашининг

2020 йил "___” декабрдаги
______-сонли қарорига
6-илова

Вилоят бюджетидан туман маҳаллий бюджетига
2021 йилда ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорлари

 

 

Минг сўмда

Шаҳарватуманлар

Тартибгасолувчи
трансферт миқдори

ЖАМИ

53 170 248

шундан

Навбаҳортумани

53 170 248

 


ХалқдепутатлариНавбаҳор

туманКенгашининг

2020 йил "___” декабрдаги
______-сонлиқарорига
7-илова

Туман маҳаллий бюджетининг шахсий ғазна ҳисобварақларида турган бюджет маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдори

 

 

 

 

Мингсўмда

Т/р

Ҳудудноми

Миқдори

 

ЖАМИ

637 590,0

шундан

1.

Навбаҳортумани

637 590,0

 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.