Рақамли иқтисодиётга ўтишнинг муҳим босқичи

Рақамли иқтисодиётга ўтишнинг муҳим босқичи

Корхонада интеллектуал объектларини капиталлаштириш, иқтисодий айланма киритиш ҳамўз-ўзидан бўлмайди. Тан олиш пайтини белгилаш, баланс қийматини, фойдали хизмат муддатини баҳолаш, амортизация ҳисоблаш усулларини белгилаш, баланс қийматидаги бошқа ўзгаришларни баҳолаш ҳисобга олиш ҳамда уларнинг чиқиб кетишидан молиявий натижаларни аниқлаш, шунингдек, улар бўйича ахборотларни молиявий ҳисоботда ёритиб бериш тартиби – булар номоддий активларни ҳисобга олишнинг асосий қоидалари ҳисобланади.

Шу ўринда савол туғилиши табиий. Хўш, шунча амалларни бажариб, интелектуал мулк объеклари корхона айланмасига номоддий актив сифатида киритилди дейлик, бу тадбиркорга нима беради?

Иқтисодчи сифатида шуни айтишимиз мумкинки, бу жуда кўп нарса беради. Унинг фойдаси аънанавий бўлган активлардан кам эмас.Ҳатто фан-техника тараққиёти даврида уларнинг қадри ошиб боряпти. Афсуски,юртимиздаги деярли барча корхона ва ташкилотлар ишлаб чиқариш жараёнида номоддий активлардан бевосита фойдаланаётган бўлса-да, амалда молиявий айланмага киритилмайди, Ваҳоланки, қонунчилигимизда унинг ҳуқуқий асоси яратилган.

Асосий масалага келадиган бўлсак,номоддий активлар капиталлашуви , биринчи навбатда, бундай активларни даврий харажатларга қўшмасдан ундан янги номоддий активлар шакллантириш имконини беради.

Иккинчидан, корхонага фойда келтириши мумкин бўлган активлар такиби кўпаяди.

Учинчидан, ишлаб чиқариш корхонасининг мақоми ўзгариб, инновацион компанияга айланади.

Тўртинчидан, номоддий активларишлаб чиқараётган маҳсулот ёки кўрсатилаётган хизматлар таннархига,яъни аморизация ҳисобига киритилиши туфайли солиққа тортиладиган тўловлар оптималаштирилади.

Бешинчидан, мавжуд қувватларни модернизацияқилиш, техник ва технологик янгилаш лойиҳалари учун инвестиция жамғаришга қулай шароит яратади.

Олтинчидан, корхона активларининг инвестициявий жозибадорлиги ошади.

Ва енг асосийси, номоддий активлар капиталлашуви туфайли мамлакат бойлиги ортади. Нега деганда, номоддий активларни худди моддий активлар сингари сотиш, айрибошлаш,ижарага бериш,гаровга қўйиш,бошқа компанияларнинг устав капиталига ҳисса сифатида қўшиш ҳам мумкин.

Мана бугунги кунда номоддий активларнинг жаҳон иқтисодиётидаги роли ортиб бораётганинг асл сабаби нимада?

 

 

Шу маънода, Ўзбекистонда ҳам интелектуал мулк объектларидан номоддий актив сифатида кенг фойдаланишнинг пайти келди. Бинобарин , номоддий активлардан унумли фойдаланиш бугунги кун талаби, маъжозий маънода, рақамли иқтисодиётга ўтишнинг муайян бир босқичидир. Агар ундан фойдаланиш даражасини дастлабки босқичда 5 фоизга етказадиган бўлсак, бойлигимиз шунчага ортади дегани. Пировардида иқтисодиётимиз тараққий этиб, бизнес юритиш янада осонлашади, тадбиркорлик ҳаракати жадал ривожланади.

 

Навбаҳор туман статистика бўлими

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.